Маҳаллий

Самарқандда зўравонликдан жабр кўрган болаларни ҳимоя қилиш бўйича «Нажот» маркази ташкил этилади

Самарқанд вилоятида бир қатор жиноят ишлари бўйича вояга етмаган жабрланувчилар иштирокидаги процессуал ҳаракатлар «Барнаҳус» модели бўйича «Нажот» ихтисослаштирилган марказида ўтказилади, 2027 йил 1 январдан бошлаб эса жабрланувчи болалар ва гувоҳ болаларга махсус тайёргарликдан ўтган адвокатлар томонидан давлат юридик ёрдами кўрсатилиши таъминланади.

Самарқандда зўравонликдан жабр кўрган болаларни ҳимоя қилиш бўйича «Нажот» маркази ташкил этилади

«Нажот» маркази Самарқандда Миллий ижтимоий ҳимоя агентлигининг Болаларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий интеграцияси маркази ҳузурида очилади. У юридик шахс ташкил этмаган ҳолда фаолият юритади. Марказ фаолиятини таъминлаш учун тўртта штат бирлиги ажратилиши назарда тутилган, зарурат туғилганда эса фаолиятга психологлар, психиатрлар, махсус педагоглар, реабилитологлар ва бошқа соҳа мутахассислари жалб этилиши мумкин.

20 октябрдан бошлаб марказнинг махсус жиҳозланган хоналарида вояга етмаган жабрланувчиларни сўроқ қилиш, экспертизалар учун намуналар олиш, шахсни таниш ва бошқа процессуал ҳаракатлар алоҳида тоифадаги, асосан болаларга нисбатан жинсий зўравонлик ва фойдаланиш билан боғлиқ жиноятлар бўйича ўтказилади. Ушбу янгилик Самарқанд вилояти ҳудудида содир этилган жиноятларга нисбатан татбиқ этилади.

Процессуал ҳаракатлар марказ психологининг хулосасини ҳисобга олган ҳолда, прокуратуранинг махсус тайёргарликдан ўтган ходими томонидан ўтказилиши керак. Уларда шунингдек, боланинг қонуний вакили, унинг адвокати, терговчи, экспертлар, ижтимоий ходим ва психолог иштирок этади.

Барча ҳаракатлар мажбурий тартибда аудио ва видеофиксация қилинади. Олинган ёзувлар жиноят иши материалларига қўшиб қўйилади ва судда болани чақирмасдан туриб фойдаланилиши мумкин. Бунда ёзувларни марказда сақлаш, уларни учинчи шахсларга бериш ёки ҳар қандай шаклда тарқатиш тақиқланади. шунингдек, жабрланувчи боланинг қонуний вакили иштирокисиз гумон қилинувчи, айбланувчи, уларнинг яқинлари ва ҳимоячилари билан бевосита мулоқотда бўлишига йўл қўйилмайди.

2026 йил охиригача ҳар бир ҳудудда халқаро стандартлар асосида болалар билан ишлаш бўйича махсус дастурлар бўйича камида 10 нафардан адвокатни ўқитиш режалаштирилган. 2027 йил 1 январдан бошлаб тайёргарликдан ўтган адвокатлар жиноят ишлари бўйича жабрланувчи деб топилган ёки гувоҳ сифатида жалб қилинган болаларга давлат томонидан юридик ёрдам кўрсатадилар.

Миллий ижтимоий ҳимоя агентлигининг 1246 қисқа рақами бўйича кечаю кундуз фаолият юритадиган ишонч телефони 112 ягона диспетчерлик хизмати билан интеграция қилинади. Бу мурожаатларни тезкорлик билан қабул қилиш ва автоматик равишда қайта ишлаш, шунингдек, уларни тегишли давлат органларига юбориш имконини беради.

Бундай мурожаатларни олган идоралар уларни қонунчиликда белгиланган муддатларда кўриб чиқишга ҳамда натижалари тўғрисида мурожаат қилувчига ёки унинг қонуний вакилига, Миллий ижтимоий ҳимоя агентлигига ва тегишли прокурорга хабар беришга мажбур бўлади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.