Маҳаллий

Андижондаги “Ғамхўрлик” марказида болаларга жисмоний зўравонлик қилингани аниқланди

Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида жойлашган Ногиронлиги бўлган болалар учун “Ғамхўрлик” марказида болаларга нисбатан жисмоний зўравонлик ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги маълум қилди.

Ижтимоий тармоқларда ушбу ҳолат акс этган видеолар тарқалгач, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Андижон вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Ўрганиш натижаларига кўра, видеода кўринган 6 нафар тарбиячи ва 1 нафар ҳамшира лавозимидан озод этилди ҳамда улар билан тузилган меҳнат шартномалари қонунчиликда белгиланган тартибда бекор қилинди.

Тарбиячи ходимларнинг иш фаолиятини етарлича назорат қилмаган масъул ходимларга нисбатан интизомий чоралар қўлланилди. Шунингдек, мазкур ҳудуддаги тиббиёт бирлашмасининг мутахассис ходимларини жалб қилган ҳолда муассасадаги болалар тиббий кўрикдан ўтказилди.

Бундан ташқари, “Ғамхўрлик” марказидаги болалар учун мўлжалланган ўйин майдонлари атрофига қўшимча назорат камералари ўрнатилди.

Ўзбекистонда болаларга нисбатан зўравонлик ҳақида хабар бериш учун 1246 қисқа рақами ишга туширилган. Ушбу рақамга қўнғироқ қилиш орқали болаларга нисбатан зўравонлик, бепарволик ва уларнинг ҳаёти ҳамда соғлиғига таҳдид солувчи ҳолатлар ҳақида хабар бериш мумкин.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.