Маҳаллий

Андижонда қарийб 2 кг «гашиш» мусодара қилинди

Андижон вилоятининг Марҳамат туманида қарийб 2 килограмм «гашиш» моддасини қабул қилиб олган шахс ушланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Андижонда 2 килограммга яқин гашиш моддаси олиб қўйилди.

Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бошқармаси ходимлари Божхона ва Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда "Хавфсиз ва соғлом юрт" тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Марҳамат туманида операция ўтказди.

Тадбир давомида 1993-йилда туғилган маҳаллий фуқаронинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди.

Маълумотларга кўра, аввалроқ наркокурерлар томонидан дала майдонидаги яширин жойга 1 кг 986 грамм гашиш моддаси қолдириб кетилган. Мазкур фуқаро гиёҳванд моддани ўз қариндоши орқали қабул қилиб олаётган вақтда қўлга олинган.

Тезкор тадбир давомида 1 кг 986 грамм гашиш моддаси ашёвий далил сифатида мусодара қилинди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.