Маҳаллий

Самарқандда ёш парламент аъзоларининг конференцияси очилди

Самарқандда турли мамлакатлар вакиллари ва ёш парламент аъзолари иштирокида Ёш парламент аъзоларининг XII Глобал конференцияси ўз ишини бошлади.

Самарқандда 4 сентябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган Ёш парламент аъзоларининг XII Глобал конференцияси бошланди.

Халқаро форумда турли мамлакатлар вакиллари ва ёш парламент аъзолари, шунингдек, олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари Оқтам Саломов ҳамда бир қатор олий таълим муассасалари раҳбарлари иштирок этмоқда.

Тадбир аввалида конференция иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг табрик йўлланмаси ўқиб эшиттирилди.

Сўнгра Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева кириш сўзи билан чиқиб, конференцияни расман очиб берди ва унинг иштирокчиларини қутлади.

Конференция дастуридан ёшлар ва уларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги иштироки учун муҳим бўлган мавзуларда очиқ мулоқотлар ва мунозаралар ўрин олган.

Иштирокчилар рақамли дунёда ёшлар ҳуқуқлари, муносиб меҳнат ва иқтисодий имкониятларни кенгайтириш масалалари, иқлим ўзгариши, шунингдек, ёшларнинг сиёсий жараёнлардаги роли ва иштирокини муҳокама қилмоқдалар.

Конференция доирасида халқаро ҳамкорликни таъминлаш учун 168 нафар ёш кўнгилли таржимонлар жалб этилган.

Улар орасида Самарқанд давлат чет тиллар институтининг магистрант ва талабалари бор.

Ёш кўнгиллилар иштирокчилар ўртасида мулоқотни таъминлашга кўмаклашмоқда, хорижлик меҳмонларга ҳамроҳлик қилмоқда ва халқаро тадбирни ташкил этишда иштирок этмоқда.

Ёш парламент аъзоларининг XII Глобал конференцияси 6 сентябрга қадар давом этади.

Тадбир доирасида турли мамлакатлардан келган иштирокчилар ёшларнинг имкониятларини кенгайтириш ва уларнинг халқаро даражада қарорлар қабул қилишдаги иштироки масалаларини кўриб чиқмоқдалар.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.