Маҳаллий

Дунёнинг 183 мамлакатидан ёш парламентарийлар Самарқандга келмоқда

4–6-сентабр кунлари Самарқанд шаҳрида Парламентлараро иттифоқ ёш парламент аъзоларининг ХИИ глобал конференсияси бўлиб ўтади. Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилаётган халқаро анжуманда дунёнинг турли мамлакатларидан 300 га яқин иштирокчи қатнашиши кутилмоқда.

Дунёнинг 183 мамлакатидан ёш парламентарийлар Самарқандга ташриф буюрмоқда.

Конференсия Олий Мажлис Сенати ва Парламентлараро иттифоқ ҳамкорлигида ташкил этилади. Унда 183 мамлакат, 15 халқаро ташкилот вакиллари ҳамда 50 га яқин доимий кузатувчи қатнашади.

Тадбир доирасида олтита сессия ўтказилиши режалаштирилган. Шунингдек, “Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентларнинг иштироки” мавзусида махсус очиқ сессия ҳам бўлиб ўтади.

Сўнгги йилларда мамлакат парламент дипломатиясини ташқи сиёсатнинг муҳим йўналишларидан бири сифатида ривожлантириб, хорижий парламентлар ва халқаро парламент ташкилотлари билан алоқаларни кенгайтириб бормоқда.

Конференсиянинг Самарқандда ўтказилиши Ўзбекистоннинг халқаро парламентлараро мулоқотдаги фаоллиги ортиб бораётганидан далолат беради.

Айниқса, ёш парламентарийларнинг халқаро мулоқот майдонида бирлаштирилиши долзарб масалаларни янги авлод вакиллари нуқтайи назаридан муҳокама қилиш имконини яратади. Инсон ҳуқуқлари, адолат, барқарор ривожланиш ва парламентларнинг жамият олдидаги масъулияти каби мавзулар конференсиянинг асосий кун тартибини ташкил этади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.