Маҳаллий

Шавкат Мирзиёев Ёш парламент аъзоларининг ХИИ глобал конференсияси иштирокчиларига табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев Ёш парламент аъзоларининг ХИИ глобал конференсияси қатнащиларига табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев Парламентлараро Иттифоқнинг ХИИ Ёш парламент аъзолари бутунжаҳон конференсияси иштирокчиларига табрик йўллади.

Конференсия 4-сентябр куни Самарқанд шаҳрида иш бошлади. Давлат раҳбарининг конференсия қатнащиларига йўллаган табригини Сенат раиси Танзила Норбоева ўқиб эшиттирди.

“Бугун сиёсат майдонига ўз сўзи, ўктам овози билан дадил кириб келаётган сиз — ёш парламентарийларни ушбу нуфузли тадбир муносабати билан самимий қутлаш ва эзгу тилакларимни йўллашдан бағоят мамнунман. Минг йиллардан буён тамаддунлар, халқлар ва ғояларни бирлаштираётган кўприк — кўҳна ва навқирон Самарқанд шаҳрига хуш келибсиз!

Юқори мақомдаги анжуманнинг мамлакатимизда илк бор ўтказилаётганини Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ортга қайтмас демократик ислоҳотларга халқаро ҳамжамият берган юксак баҳо деб қабул қиламиз”, дейилади табрикда.

Давлат раҳбари бугунги мулоқот ўтган йили Тошкентда ташкил этилган Парламентлараро Иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеяси каби жонли фикр алмашувлар, янги ғоялар ва илғор ташаббуслар илгари суриладиган анжуманга айланишига ишонч билдирди.

Шавкат Мирзиёев Парламентлараро Иттифоқ доирасида ёшларнинг давлат ҳамда жамият бошқарувидаги иштирокини янада кенгайтиришга қаратилган Ёшлар ва келажак авлодлар тўғрисидаги Самарқанд резолюцияси қабул қилинишини олқишлади. Ёшлар салоҳиятини рўёбга чиқаришга доир илғор тажриба билан ўртоқлашиш учун Ўзбекистон махсус платформа тақдим этишга тайёрлигини билдирди.

Конференсия иштирокчиларини 2027-йил Ўзбекистонда ўтказиладиган “Авлодлар мулоқоти” халқаро ёшлар конгрессига таклиф этди.

Самарқанддаги анжуман доирасидаги мулоқот ва мунозаралар очиқ, конструктив руҳда ўтишига, тасдиқланган ҳужжатлар глобал тинчликни мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонч билдирди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.