Маҳаллий

Самарқандда тирик аёл ўлик деб ҳужжатлаштирилгани юзасидан изоҳ берилди

Самарқандда тирик аёл ўлик деб ҳужжатлаштирилгани бўйича изоҳ берилди

Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси мазкур ҳолат юзасидан ўрганиш олиб борди.

Аниқланишича, Булунғур туманида яшовчи, 2001-йилда туғилган М.М. 2022-йил 18-август куни оғир аҳволда, бачадондан қон кетиши сабабли туғуруқ бўлимига мурожаат қилган.

Тиббий кўрикларда ҳомиланинг она қорнида нобуд бўлгани маълум бўлган. Шундан кейин аёлга зарур тиббий ёрдам кўрсатилган ва нобуд бўлган ҳомила туғдириб олинган. Ҳолат белгиланган тартибда антенатал ўлим сифатида қайд этилган.

Бироқ маълумотлар электрон базага киритилаётганда даволовчи шифокор Раъно Ғофурова томонидан техник хатога йўл қўйилган. Оқибатда аёлнинг паспортидаги ЖШШИР рақами нобуд бўлган ҳомила маълумотларига бириктириб қўйилган.

2023-йилда М.М. иккинчи фарзанди учун туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани олиш жараёнида айнан шу хатолик сабаб муаммога дуч келган. Туман тиббиёт масъуллари ва ФҲДЁ органлари ходимлари электрон базадаги хатоликни бартараф этган.

Шунингдек, 2023-йил охирида М.M.ga янги ИД-карта расмийлаштирилишида ҳеч қандай муаммо ёки тўсиқ юзага келмаган.

Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси маълум қилишича, ҳолат юзасидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда электрон маълумотлар базасидаги Фасе ИД тизими билан боғлиқ камчиликларни бартараф этиш чоралари ҳам кўрилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.