Маҳаллий

Самарқандда иқлимга чидамли қишлоқ хўжалигини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Самарқандда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО), Жаҳон банки ҳамда Экология ва

Самарқандда иқлимга чидамли қишлоқ хўжалигини ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди

Самарқанд шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО), Жаҳон банки ҳамда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамкорлигида "ФОЛУР Узбекистан Вҳеат Воркшоп" халқаро семинари ташкил этилди.

Семинарда тупроқ унумдорлигини сақлаш, қишлоқ хўжалигининг иқлим ўзгаришига бардошлилигини ошириш, замонавий агротехнологияларни жорий этиш ҳамда буғдой етиштиришда давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Тадбирда сўзга чиққан Экология қўмитаси раис ўринбосари Жусипбек Казбеков қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда сув ва ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, тупроқ деградациясининг олдини олиш ҳамда табиий экотизимларни тиклашни назарда тутувчи комплекс ёндашув муҳимлигини таъкидлади.

Иштирокчилар ўзаро тажриба алмашиб, қишлоқ хўжалигининг иқлим ўзгаришига чидамлилигини ошириш, тупроқ ресурсларини асраш ва қишлоқ хўжалиги ҳудудларининг экологик ҳолатини яхшилашга қаратилган амалий ечимларни муҳокама қилдилар.

Семинар якунида ФАО, Жаҳон банки ва бошқа халқаро ҳамкорлар билан барқарор ердан фойдаланиш, экотизимларни тиклаш ҳамда экологик хавфсиз қишлоқ хўжалиги амалиётларини жорий этиш йўналишларидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга қизиқиш билдирилди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.