Маҳаллий

ФАО билан аниқ экологик лойиҳаларга ўтиш масаласи муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси — Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси

ФАО билан аниқ экологик лойиҳаларга ўтиш масаласи муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси — Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Бош директори Сюй Дунюй билан учрашув ўтказди.

Суҳбат чоғида ер ва ўрмонларни тиклаш, сув ҳамда ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, тупроқни муҳофаза қилиш, яшил шаҳарларни ривожлантириш, чўлланишга қарши курашиш, иқлимни молиялаштириш ва кимёвий хавфсизлик йўналишларида ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Ҳозирда Ўзбекистоннинг ФАО билан ҳамкорлиги умумий грант маблағлари 33 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган 10 дан зиёд лойиҳани ўз ичига олади. Жумладан, хавфли кимёвий моддаларни хавфсиз бошқариш соҳасида қиймати 3,9 миллион евролик ФАО–Европа Иттифоқи лойиҳаси амалга оширилмоқда. Бундан ташқари, Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари ФАОнинг "Греен Ситиес Нетворк" (Яшил шаҳарлар) тармоғига қўшилган.

Азиз Абдуҳакимов сиёсий ташаббуслар ва келишувлардан аниқ муддатлар, молиялаштириш манбалари ҳамда ўлчанадиган натижаларга эга бўлган мақсадли лойиҳаларга ўтиш зарурлигини таъкидлади. Учрашувда "Марказий Осиёнинг яшил қалқони" ташаббусига алоҳида эътибор қаратилди. Ушбу ташаббус ерларнинг деградацияси, чўлланиш, қум ва чанг бўронларига қарши курашиш учун минтақавий ҳимоя ўрмонзорлари ва яшил тўсиқлар тизимини яратишга қаратилган. ФАО кўмагида устувор ҳудудлар, кўрсаткичлар ва молиялаштириш механизмларини белгилаган ҳолда аниқ минтақавий лойиҳани ишлаб чиқишга ўтиш таклиф этилди.

Шунингдек, "Греен Университй" ҳузуридаги Чўлланишга қарши курашиш ва чўл иқтисодиётини ривожлантириш бўйича минтақавий илмий-тадқиқот институтини ривожлантириш, БМТнинг 2027–2036 йилларга мўлжалланган ўрмонларни барпо этиш ва қайта тиклаш ўн йиллигига тайёргарлик кўриш, шунингдек, Марказий Осиёда сув ва ер ресурсларининг ўзаро боғлиқлиги минтақавий дастурини (САВЛН) ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Қолаверса, минтақавий мувофиқлаштиришни кучайтириш мақсадида САВЛН Дастурий офисини Тошкент шаҳрида, "Греен Университй" базасида ташкил этиш имкониятини кўриб чиқиш таклиф этилди.

Самарқанд шаҳрини Марказий Осиёдаги пилот яшил ва барқарор шаҳарга айлантириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, маҳаллаларда микроўрмонлар ва кичик ботаника боғларини ташкил этиш, сувни тежовчи кўкаламзорлаштириш, мулчалаш ҳамда бошқа табиатга асосланган ечимларни жорий этиш масалалари муҳокама қилинди. Келгусида ушбу тажрибаларни Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарлари ва минтақа давлатларига ҳам татбиқ этиш мумкинлиги қайд этилди.

Сюй Дунюй Хитойнинг ўрмонларни тиклаш, ерларнинг деградациясига қарши курашиш ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш борасидаги тажрибаси билан ўртоқлашди. Ўзбекистон ва Марказий Осиё учун Шинжон-Уйғур автоном раёнининг қурғоқчил ҳудудларни тиклаш борасидаги тажрибаси алоҳида қизиқиш уйғотиши таъкидланди. ФАО Бош директори, шунингдек, барқарор қишлоқ хўжалиги ва деградацияга учраган ерларни тиклашнинг асоси сифатида тупроқ саломатлиги ва унумдорлигини сақлаш муҳимлигини қайд этди.

Учрашув давомида яшил трансформация учун кадрлар тайёрлаш, пестицидлар ва кимёвий моддаларни хавфсиз бошқариш, шунингдек, Қорақалпоғистонда йирик иқлим лойиҳасини тайёрлаш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Томонлар халқаро иқлим молиялаштиришини, жумладан, Яшил иқлим жамғармаси, Глобал экологик жамғарма (ГЕФ) ва бошқа молиявий механизмлар маблағларини жалб этиш учун янги лойиҳалар портфелини шакллантириш бўйича ишларни давом эттиришга келишиб олдилар. Якунда ФАО Бош директори Тошкент шаҳрида Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида ўтказиладиган "Эсо Эхпо Сентрал Асиа 2027" кўргазмасига таклиф қилинди. Шунингдек, ФАОнинг Ўзбекистон ва Марказий Осиёда илғор ечимлар ҳамда қўшма лойиҳаларни намойиш этиши учун махсус павилон ташкил этиш имкониятини кўриб чиқиш таклиф этилди.

Учрашув якунларига кўра, томонлар ер ва ўрмонларни тиклаш, сув ва тупроқ ресурсларидан оқилона фойдаланиш, чўлланишга қарши курашиш, яшил шаҳарларни ривожлантириш ҳамда Оролбўйи экотизимларини тиклаш соҳаларида ташаббуслардан аниқ лойиҳаларга тезкор ўтишдан манфаатдор эканликларини тасдиқладилар.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.