Самарқанд электр тармоқлари Акса компаниясига қандай шартлар билан берилмоқда?
Самарқанд вилоятидаги электр тармоқларини модернизация қилиш ва бошқариш бўйича Туркиянинг Акса компанияси билан тузилган давлат-хусусий шериклик битими президент қарори билан тасдиқланди. Хусусий шерик 12 йил давомида 357 млн доллар, шу жумладан дастлабки 2 йил ичида камида 27 млн доллар тўғридан тўғри инвестиция киритиш мажбуриятини олмоқда. Акса тармоқларни модернизация қилиб, йўқотишларни камайтириши керак, давлат эса битимга мувофиқ инвесторнинг даромадини кафолатлайди.

Самарқанд вилоятининг электр тақсимлаш тармоқлари Туркиянинг Акса компаниясига қандай шартлар асосида берилмоқда?
Президент қарори билан Самарқанд вилоятида электр энергиясини тақсимлаш тармоқларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш ва бошқариш ишлари Туркиянинг Акса компаниясига топширилиши белгиланди.
Ҳужжатда ушбу лойиҳанинг асосий мақсадлари қуйидагича кўрсатилган:
* Хусусий операторни жалб қилиш орқали давлат харажатларини камайтириш ва иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш.
* Истеъмолчиларни узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш ва хизмат сифатини ошириш.
* Самарқанд вилояти электр тақсимлаш тармоқларида йиллик энергия йўқотишларини камайтириш: техник аудит натижаларига кўра аниқланган йўқотиш 20–25 фоиз оралиғида бўлса, лойиҳа даврида уни ҳар йили 1,4 фоизга, 15–20 фоиз оралиғида бўлса, ҳар йили 0,6 фоизга пасайтириш.
Ўтказилган халқаро тендер натижаларига кўра, "Самарқанд вилоятида электр энергиясини тақсимлаш тармоқларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш ва бошқариш" лойиҳасини молиялаштириш, қуриш, бошқариш, техник хизмат кўрсатиш ва ундан фойдаланиш бўйича "АКСА Электрик Перакенде Сатış А.Ş." (Туркия) компанияси тендер ғолиби деб топилди.
Тендер ғолиби Ўзбекистонда "АКСА Самарқанд Элестриситй Дистрибутион" МЧЖ (хусусий шерик)ни ташкил этди.
**Инвестиция киритиш мажбуриятлари**
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда тендер ғолиби номидан хусусий шерик ўртасида 2026-йил 29-январда давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги битим имзоланган. Унга кўра, тендер ғолиби ва хусусий шерик Самарқанд вилоятида лойиҳа муддатининг дастлабки 12 йили давомида 357 миллион АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри инвестиция жалб этиш мажбуриятини олди.
2026-йил 29-январда "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ (давлат шериги) ва хусусий шерик ўртасида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим ҳам имзоланган. Унга кўра, хусусий шерик:

