Маҳаллий

Саида Мирзиёева: Янги қурилишлар Тошкентни ривожлантириши керак, қўшимча дисбаланс яратиб, унинг тизимларига ортиқча юклама бўлмаслиги лозим

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева йирик меъморчилик лойиҳалари ташаббускорлари, мустақил мутахассислар ва урбанистлар, шунингдек, етакчи соҳавий студиялар ва олий ўқув юртлари вакиллари билан учрашув ўтказилганини маълум қилди.

Саида Мирзиёева: Янги қурилишлар Тошкентни ривожлантириши керак, қўшимча дисбаланс яратиб, унинг тизимларини зўриқтирмаслиги лозим

Унинг сўзларига кўра, Тошкентнинг жадал ўсиши шаҳар олдига янги вазифаларни қўймоқда.

«Тошкент шиддат билан ўсиб бормоқда ва биз мавжуд шаҳарсозлик ҳамда экологик муаммоларни ҳисобга олган ҳолда унинг келажаги қандай бўлиши ҳақида тобора кўпроқ ўйлаяпмиз», — дея таъкидлади Саида Мирзиёева.

«Биргаликда биз муҳандислик коммуникациялари ва ижтимоий объектларга тушадиган юкламадан тортиб, энергия ва сув таъминоти масалаларигача бўлган кўплаб вазифаларни ҳал қилишимиз керак. Янги қурилишлар шаҳарни ривожлантириши керак, қўшимча дисбаланс яратиб, унинг тизимларини зўриқтирмаслиги лозим», — дея қўшимча қилди Президент администрацияси раҳбари.

Шу тариқа, Тошкентни пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари учун яхшироқ, гўзалроқ, тозароқ ва хавфсизроқ қилишга интилаётган бизнесни қўллаб-қувватлаш давом эттирилиши режалаштирилмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.