Саşа Барон Коен «Борат» филми уçун Қозоğистондан илк бор узр сöради
Қозоğистонликлар бу филмни 20 йил олдин çиққанидаёқ ҳақорат сифатида қабул қилиşганди. Актёр эса бу образ Қозоğистондаги ҳақиқий ҳаётни акс эттирмаслигини айтиб, нега қаҳрамонини уşбу давлат билан боğлаганини изоҳлаган.

Саşа Барон Коен «Борат» филми учун Қозоğистондан илк бор узр сўради
Британиялик актёр Саşа Барон Коен 2006-йилда ишланган «Борат» филмидаги шу номли образи учун Қозоğистон аҳолисидан расман узр сўради. Ушбу филм сюжетига кўра, ўйлаб топилган қозоğистонлик журналист Борат Сагдиев ҳужжатли филм суратга олиш учун АҚШга боради, Америка маданияти билан танишади ва кўплаб кулгили вазиятларга тушиб қолади.
Комик актёр Ҳаппй Сад Сонфусед подкасти эфирида америкалик журналист Жош Ҳоровиц билан суҳбат чоғида «Али Жи: Мен кимман?» комедиясини ҳам тарғиб қилди (унда Борат образи ҳам қайтган).
У шу ўринда ўзининг машҳур образи Қозоğистонга алоқадор эмаслигини тан олган.
«Мен Қозоğистон халқидан биринчи марта узр сўрамоқчиман. Чунки Боратнинг Қозоğистонга ҳеч қандай алоқаси йўқ», – деди актёр Ҳаппй Сад Сонфусед подкасти эфирида.
Актёрнинг тушунтиришича, бу персонаж илк бор ББС учун комедик шоуда пайдо бўлган, кейинроқ эса унинг исми ва миллати шоуни қайси телеканал молиялаштиришига қараб ўзгариб борган.
У навбатдаги комедия устида ишлаётганида «ҳеч ким билмайдиган жой» сифатида Қозоğистонни танлаганини айтади. У ҳатто қозоқча талаффуз қандай бўлишини ҳам билмаслигини таъкидлайди. «Бунинг Борат билан ҳеч қандай алоқаси йўқ, лекин мен барибир ундан фойдаланишда давом этаман, чунки менинг Марказий Осиё аксентлари ҳақидаги билимларим жуда чекланган», – деган у.
Эфирдаги баёнот Коен ўзи яратган образ учун илк бор узр сўраши бўлди, аммо у филм чиққан вақтдаёқ ўзини оқлашига тўғри келган. «Биз Қозоğистон устидан кулмаяпмиз. Биз мен тасвирлаган Қозоğистон ҳақиқатан ҳам мавжудлигига ишонувчи одамлар устидан куляпмиз», – деганди актёр 2006-йилда Роллинг Стонеъга берган интервюсида.
Ўтган вақт мобайнида Қозоğистон ҳукумати «Борат»га нисбатан нафратдан уни тушунишгача бўлган йўлни босиб ўтди. 2005-йилда Қозоğистон ТИВ Коенни судга бериш билан таҳдид қилган ва унинг шоусини Қозоğистон ва унинг халқини халқаро миқёсда бадном қилишга қаратилган «сиёсий буюртма» деб атаганди.
2006-йилда эса, тўлиқ метражли филм чиқиши арафасида мамлакат ҳукумати Тҳе Нев Ёрк Тимес ва Интернатионал Ҳералд Трибуне газеталарига Қозоğистоннинг ХХИ асрдаги муваффақиятлари ҳақида ҳикоя қилувчи тўрт саҳифали реклама иловасини нашр этиш учун пул тўлайди.

