Бобур ҳақида Ўзбекистон ва Покистон ҳамкорлигида филм суратга олиниши мумкин
Филмда қайси мамлакат актёрлари иштирок этиши ҳозирча аниқ эмас. Тафсилотлар Покистоннинг Электрон медиа ва нашрлар

Бобур ҳақида Ўзбекистон ва Покистон ҳамкорлигида филм ишланиши мумкин
Ўзбекистон ва Покистон ҳамкорлигида Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳақидаги қўшма филмни суратга олиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Покистон Ахборот ва телерадиоешиттириш вазирлиги Ташқи тарғибот қанотининг Марказий Осиё республикалари бўйича директори Асиф ур Раҳмон Хон Xabar.uz мухбири билан суҳбатда маълум қилди.
Унинг айтишича, лойиҳа ҳозирча ишлаб чиқиш босқичида турибди. Ҳозир ссенарий кўриб чиқилмоқда, суратга олиш майдончалари ва манзиллар эса ҳали якуний тасдиқланмаган.
«Лойиҳа қўшма иш бўлишига умид қиламан. Покистон ҳудудида ҳам суратга олиш ишлари бўлиши мумкин. Аммо бу масалалар ҳали ҳал қилиниши керак», – деди Асиф ур Раҳмон Хон.
Филмда қайси мамлакат актёрлари қатнашиши ҳозирча номаълум. Бу борадаги тафсилотлар Покистоннинг Электрон медиа ва нашрлар дирексияси ҳамда Ўзбекистон Кинематография агентлиги томонидан келишилмоқда.
«Актёрлар таркиби тўлиқ ўзбекистонликлардан, покистонликлардан ёки ҳар икки мамлакат вакилларидан иборат бўладими, деган савол қизиқиш уйғотаётганини тушунаман. Менимча, филмда икки мамлакат актёрлари иштирок этади. Бу Покистон ва Ўзбекистон ўртасидаги қўшма ҳамкорлик руҳига мос бўлади», – деди у.

