Маҳаллий

Рубио: «Саида ниҳоятда истеъдодли, ақлли ва меҳнаткаш инсон»

АҚШ давлат котиби унинг саъй-ҳаракатлари давлатлар ҳамда хусусий сектор имкониятларини бирлаштириш, мамлакатлар ўртасидаги бизнес алоқаларини ривожлантиришга хизмат қилаётганини таъкидлаган.

Рубио: «Саида ниҳоятда истеъдодли, ақлли ва меҳнаткаш инсон»

АҚШ давлат котиби Марко Рубио Самарқанддаги бизнес-форумда Ўзбекистон президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёеванинг фаолиятини юқори баҳолади.

У ўз чиқишида АҚШ–Ўзбекистон бизнес ва инвестиция кенгаши ҳамраислари — АҚШ президентининг махсус вакили Сержио Гор ҳамда Саида Мирзиёевага алоҳида миннатдорлик изҳор этди.

«Биз уни шунчаки Саида деб чақирамиз, чунки уни турли жойларда, кўплаб тадбирларда учратамиз. У ниҳоятда истеъдодли, ақлли ва меҳнаткаш инсон. Бу ишга ажратган вақтингиз ва куч-ғайратингиз учун иккингизга ҳам раҳмат», – дейди Рубио.

АҚШ давлат котибининг айтишича, уларнинг саъй-ҳаракатлари ҳамда С5+1 гуруҳи билан ҳамкорлик давлатлар ва хусусий сектор имкониятларини бирлаштиришга, мамлакатлар ўртасидаги бизнес алоқаларини ривожлантиришга хизмат қилмоқда.

«Биз мустақил ва суверен давлатлармиз. Ҳар биримиз ўз мамлакатимиз ва халқимиз учун энг яхшисини истаймиз. Айнан шу умумий қадриятлар ва мақсадлар муносабатларимизни самарали ривожлантириш имконини бермоқда», – деди Марко Рубио.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.