Саида Мирзиёева ва Жанетт Рубио Самарқанднинг тарихий обидаларини зиёрат қилди
Саида Мирзиёева АҚШ Давлат котиби Марко Рубионинг рафиқаси Жанетт Рубиони Самарқанднинг тарихий обидалари ва миллий ҳунармандчилик намуналари билан таништирди. У меҳмонда Ўзбекистон ва ўзбек халқи ҳақида унутилмас таассуротлар қолишига умид билдирди.

Саида Мирзиёева ва Жанетт Рубио Самарқанддаги тарихий ёдгорликларни томоша қилди
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева 19-октабр куни АҚШ Давлат котибининг рафиқаси Жанетт Рубио билан бирга Самарқанднинг тарихий обидаларини зиёрат қилди.
«Қадрли меҳмонимизни бу кўҳна ва бетакрор шаҳарнинг бой тарихи, умрбоқий анъаналари, шунингдек, моҳир усталарнинг санъати билан таништириш ниятида унга ҳамроҳлик қилдим.
Жанетт хоним қалбида Ўзбекистон ва меҳмондўст халқимиз ҳақида унутилмас таассуротлар қолди деб умид қиламан», деб ёзди.

