Марко Рубио Ўзбекистон ТИВ раҳбари билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришни муҳокама қилди
АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов билан учрашди. Томонлар икки мамлакат ўртасидаги стратегик шерикликни чуқурлаштириш, жумладан, инфратузилма, космос ва ўта муҳим минераллар соҳаларидаги ҳамкорликни, шунингдек, C5+1 дипломатик платформаси доирасидаги шерикликни муҳокама қилдилар.

Марко Рубио Ўзбекистон ТИВ раҳбари билан стратегик шерикликни чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилди.
«Биргаликда биз иккала мамлакатимиз ва минтақамиз фаровонлигини таъминлаш устида ишламоқдамиз», — деди у.
Олдинроқ Самарқандда Kun.uz мухбирининг саволига жавоб берар экан, Марко Рубио АҚШ президенти Ўзбекистонга ташриф буюришни хоҳлашини айтган эди. Унинг сўзларига кўра, келгуси йил давомида Вашингтон шундай ташрифнинг эҳтимолий муддатларини ишлаб чиқиш ниятида. Давлат котиби, шунингдек, АҚШнинг Марказий Осиёга ортиб бораётган қизиқишини ва Америка компанияларининг Ўзбекистон билан иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдорлигини таъкидлади.

