Дунё

Россиянинг Киев ва Харкивга ҳужумларида камида уç киşи ҳалок бöлди

26-октабр куни Россия қöşинларининг Киев ва Харкивга ҳужумлари оқибатида камида уç киşи ҳалок бöлди, 14 киşи жароҳатланди. Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кöра, Киевда şифохонага ётқизилганларнинг уç нафари оğир аҳволда.

Россиянинг Киев ва Харкивга уюштирган ҳужумларида камида уч киши ҳалок бўлди

Россия қўшинлари 26-октабр кечқурун Киевга баллистик ракеталар билан зарба берган. Украина Ҳаво кучлари маълумотига кўра, ракеталар Брянскдан учирилган.

Киев мери Виталий Кличко маҳаллий вақт билан соат 23:00 атрофида камида бир киши ҳалок бўлгани ва 10 киши жароҳат олганини маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, тўққиз нафар ярадор шифохонага ётқизилган, улардан уч нафарининг аҳволи оғир.

Зарбалар пойтахтнинг Деснян ва Днипро туманларига тўғри келган. Деснян туманида метро стансияларидан бири ва университет ётоқхонаси яқинига зарба тушган.

Днипро туманида эса нотурар бинолар жойлашган ҳудуддаги бино нишонга тушган. Шу тумандаги тиббиёт муассасаларидан бирининг икки бўлимида деразалар синган. Кличконинг маълум қилишича, беморлар ва тиббиёт ходимлари жабрланмаган.

Киев шаҳар ҳарбий маъмурияти Деснян туманида тураржой биноси ҳам шикастланганини билдирган. Дастлабки маълумотларга кўра, унинг ичида одамлар чиқолмай қолган бўлиши мумкин.

ДВ хабари эълон қилинган пайтда ҳужумлар, жумладан, реактив дронлар ёрдамида ҳам давом этаётган эди. Зарбаларнинг бошқа оқибатлари аниқлаштирилмоқда.

Бундан бир неча соат аввал Россия қўшинлари Харкивга ҳам ҳужум қилган. Шаҳар мери Игор Тереховнинг маълум қилишича, Новобавар туманида икки киши ҳалок бўлган, тўрт киши яраланган.

Харкивда кўп қаватли ва хусусий уйлар, шунингдек, автомобилларга зарар етган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.