Дунё

Россия Киев вилоятини бир суткадан ортиқ бомбардимон қилди. Тўрт киши ҳалок бўлди

Россия Киев вилоятини бир суткадан кўпроқ вақт давомида бомбардимон қилди. Тўрт киши ҳалок бўлди

Россия қўшинларининг Киев вилоятига 24 соатдан ортиқ давом этган ҳужумлари натижасида бешта тумандаги 31 та обьект зарар кўрди. Бу ҳақда вилоят ҳарбий маъмурияти раҳбари Тимур Ткаченко маълум қилди.

Унинг айтишича, зарбалар оқибатида тўрт киши — уч нафар бола ва бир аёл ҳалок бўлган. Ткаченко қурбонлар айнан қайси жойда қайд этилганига аниқлик киритмади. Унинг баёнотида 19-сентябр куни кечқурун Вишгород туманига қилинган ҳужумда бир бола жароҳатлангани ҳам қайд этилган.

Украина Ички ишлар вазирлиги эса Киев вилоятида уч киши, жумладан, икки бола ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди. Вазирлик маълумотига кўра, ҳужум оқибатида хусусий уй ҳам шикастланган.

Ткаченко Фастив тумани бир суткадан ортиқ давом этган ҳужумлардан энг кўп зарар кўрганини билдирди. Туманда жами 24 та обьект, жумладан, турар жойлар, саноат ва савдо бинолари, қишлоқ хўжалиги корхонаси ҳудуди ҳамда 17 та транспорт воситаси шикастланган.

Обухив, Бровари ва Буча туманлари ҳам зарбалар остида қолган.

Аввалроқ Россия томони Украина Москва шаҳри ва вилоятига йирик дрон ҳужумларини амалга оширгани ҳақида хабар берганди. Ҳужумлар Россияда Давлат думаси депутатлари сайлови ўтказилаётган пайтда уюштирилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.