Дунё

Россияни огоҳлантирган НАТО ва Германияда ушланган туркиялик “қўпорувчилар” – кун дайжести

Ўтган кун давомида жаҳонда рўй берган энг асосий воқеа ва янгиликлар шарҳи билан кундалик хабарномада таништирамиз.

Россияни огоҳлантирган НАТО ва Германияда ушланган туркиялик “қўпорувчилар” – кун дайжести

**НАТО қўмондони Россияни огоҳлантирди**

Европа билан Россия ўртасидаги таранглик кучайиб бораётган бир вақтда, НАТО қўмондонлиги алянсга ҳужум қилинса, бунга қандай жавоб берилишини баён қилди.

НАТОнинг Европадаги Бирлашган қуролли кучлари олий қўмондони, АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари генерали Алексус Гринкевич 12-октабр куни Варшава хавфсизлик форумида НАТО мудофаа иттифоқи эканини таъкидлади. Шу билан бирга, у ҳар қандай ҳужумни "мутлақо бефойда" қилишга қаратилган уч йўналишли ёндашув ҳақида ҳам сўз юритди: душман кучларини тўсиш, зарбасини сусайтириш ва синдириш.

Генерал Россия номини тилга олмади, аммо унинг баёноти асосан Москвага қаратилгани англашилди.

"Агар кимдир бизга ҳужум қилишдек аҳмоқликка борса, жанг қиламиз. Қисқаси, исталган иттифоқчимизга қилинган ҳар қандай ҳужум мутлақо бефойда бўлиб чиқишини таъминлаймиз", деди Гринкевич.

Унинг айтишича, НАТО жавоби фақат шу билан чекланмайди.

"Агар рақиб ҳужумни давом эттирса ёки захираларини ишга солса, бизга қарши жалб этилган уруш олиб бориш тизимини синдирамиз. Бунга нафақат ҳужум қилаётган кучнинг ўзи, балки уни қўллаб-қувватлайдиган, таъминлайдиган ва бошқарадиган ҳар қандай нарса киради", деди генерал.

Бу баёнот Европа иттифоқчилари АҚШнинг НАТОдаги ўзаро мудофаа мажбуриятига содиқлигидан хавотирда бўлиб турган пайтда янгради.

Европа ҳукуматлари сўнгги йилларда Москвани саботаж, дронлар билан ҳаво ҳудудини бузиш ва киберҳужумларни кучайтиришда айблаб келмоқда. Россия эса бу айбловларга алоқадорлигини рад этади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.