Россияга ишлашга бориб, моддий қийинчиликка тушган ўзбекистонликлар қайтарилди
Владивостокда вақтинча ишлаш даврида моддий қийин аҳволга тушиб қолган бир гуруҳ Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди. Уларга Миграция агентлиги жамғармаси маблағлари ҳисобидан авиачипталар харид қилинган.

Россияга ишлаш учун бориб, моддий қийинчиликка дуч келган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди. «Дунё» ахборот агентлиги хабарига кўра, амалий ёрдам кўрсатилганлар орасида А.М., К.М., Й.Н. ва В.А. ҳам бор.
Фуқароларнинг 13-октабр куни «Владивосток - Тошкент» авиарейси орқали Ўзбекистонга қайтиши таъминланди.
Хабарда ватандошларга оғир ҳаётий вазиятда кўмак берилгани ва уларнинг қонуний манфаатлари ҳимоя қилингани қайд этилган.

