Владивостокда оғир вазиятга тушиб қолган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди
Тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси Россияда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида қийин аҳволга тушиб қолган

Владивостокда оғир аҳволга тушиб қолган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди
Владивостокда оғир вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқаролари ватанга қайтарилди, деб хабар бермоқда. Россия Федерациясининг Владивосток шаҳрида вақтинчалик меҳнат фаолияти билан шуғулланиш жараёнида моддий жиҳатдан қийин аҳволга тушиб қолган бир гуруҳ Ўзбекистон фуқаролари, жумладан, А.М, К.М, Й.Н, V.Aga амалий ёрдам кўрсатилди.
Уларга Миграция агентлиги жамғармаси маблағлари ҳисобидан авиачипталар харид қилиниб, жорий йилнинг 13 октябр куни «Владивосток – Тошкент» йўналишида амалга ошириладиган авиарейс орқали ватанга қайтиши таъминланди.
Шунингдек, Новосибирскда олти нафар ўзбекистонлик учун зарур ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ватанга қайтиш чипталари тақдим этилганди.

