“Россия ТДТга қöşилса, таşкилот иçки энергиясини йöқотади” - сиёсатşунос
Қозоğистон президенти Тöқаев Россияни Туркий Давлатлар Таşкилотига қöşиş масаласини кöриб çиқиşни таклиф қилди. Москвага ҳам бу таклиф маъқул келди. Бироқ таҳлилçилар фикриçа, Россиянинг ТДТга яқинлаşуви туркий давлатларнинг мустақил бирлаşувига ва таşкилот иçидаги öзаро иşонçга таъсир қилиşи мумкин.

“Россия ТДТга қöşилса, таşкилот иçки энергиясини йöқотади” - сиёсатşунос
- Нега Қозоğистон президенти “ТДТ плюс” форматига Россияни таклиф қилди?
Анвар Йöлдоşев:
[Путиннинг матбуот котиби] Песков ҳам бу ташаббусни қўллаб-қувватлади. Россияни Туркий Давлатлар Ташкилотига таклиф қилиш масаласи ташкилот саммитидаги энг кўп муҳокама қилинган мавзулардан бирига айланди. Ташаббусга қарши чиққанлар Россия славян давлати экани ва унинг туркий дунёга мансуб эмаслигини асос қилиб келтирди. Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев эса Россиянинг ташкилотга қўшилиши ТДТ нуфузини оширишини таъкидлади. Унинг асосий далили шуки, Россияда ҳам туркий тилларда сўзлашувчи миллионлаб аҳоли яшайди. Жумладан, татарлар, бошқирдлар, туваликлар ва бошқа туркий халқлар Россиянинг турли ҳудудларида истиқомат қилади.
Шунга қарамай, мен Россиянинг ТДТга таклиф этилишини эҳтимолдан йироқ деб ҳисоблайман. Тўқаевнинг бу фикрини муҳокама қилиш мумкин, бироқ Россиянинг Туркий Давлатлар Ташкилотига қўшилиши масаласи жиддий саволлар туғдиради. Чунки Россияда туркий халқлар яшаши мамлакатнинг ўзини туркий давлатга айлантирмайди. Шу боис славян давлати бўлган Россиянинг ТДТ таркибига қўшилиши ташкилотнинг моҳияти ва мақсадларига қанчалик мос келиши — баҳсли масала.
Камолиддин Раббимов:
Менинг кузатишларимга кўра, дунёдаги қудратли ҳокимият марказлари туркий дунёнинг бирлашишига қатъий қарши. Бу фақат Россия ёки Хитойга тегишли эмас. Ғарбда ҳам Туркия, хусусан, Эрдўған бощилигидаги туркий дунёнинг қудратли геосиёсий ўйинчига айланишини ва интеграциялашувини истамайдиган кучлар бор. Аввало, туркий дунёнинг уйғониши, бирлашуви ва мустақил глобал кучга айланишини Россия ҳам, Хитой ҳам истамайди. Минтақадаги айрим давлатлар ҳам бунга қарши бўлиши мумкин. Бугун туркий дунёда маданий интеграциядан иқтисодий интеграцияга ўтиш жараёни кузатилмоқда.
Вақт ўтиши билан маданий ва иқтисодий ҳамкорлик янада ривожланса, бу табиий равишда ҳарбий-стратегик ҳамкорликка ҳам йўл очади. Чунки туркий давлатлар ўртасида хавфсизлик ва мудофаа соҳаларидаги ҳамкорлик аллақачон сезиларли даражада кучайган. Бу борада Туркий Давлатлар Ташкилоти доирасида ҳам муайян платформалар мавжуд, бироқ ҳамкорлик кўпроқ икки томонлама муносабатлар орқали ривожланмоқда.
Бундан бир ҳафта олдин Тошкентда туркий давлатлар муҳандисларининг йирик йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбир доирасида Туркия ва бошқа туркий давлатларнинг мудофаа саноати маҳсулотлари намойиш этилди. У ерда жиддий лойиҳалар билан танишиш мумкин эди. Хусусан, Туркияда ишлаб чиқарилаётган танклар, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва НАТО стандартларига мос замонавий ҳарбий техникалар бўйича тақдимотлар ўтказилди. Уларнинг техник имкониятлари ва параметрлари намойиш этилди, шу билан бирга, турли музокаралар ҳам олиб борилди.

