Дунё

Россия меҳнат мигрантлари учун депортация рўйхатини кенгайтирди

Россияга ишлаш учун борган чет элликларнинг миграция қонунларини бузганлиги учун жавобгарлигини кучайтирувчи қонун кучга кирди.

Россия меҳнат мигрантлари учун депортация рўйхатини кенгайтирди

Россия Ички ишлар вазирлигининг Миграция хизмати маълумотига кўра, янги нормалар 2026 йил 3 ноябрда кучга кирди.

Жиноят-процессуал кодексининг жарималардан ташқари маъмурий депортацияни назарда тутувчи моддалари сони 22 тадан 45 тага ошди.

Хусусан:

давлат чегарасини қўриқлаётган полиция ходими ёки ҳарбий хизматчининг талабларига риоя қилмаслик;

майда безорилик ва жамоат тартибини бузиш;

оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларини бузиш;

интернетда инсон қадр-қиммати ва жамоат ахлоқини камситувчи маълумотларни тарқатиш;

жинси, ирқи, миллати, тили, ёши, диний мансублиги ва бошқа хусусиятлари бўйича камситиш;

нацистлар ва экстремистик рамзларни тарғиб қилиш, экстремистик материалларни тарқатиш;

фавқулодда ҳолат, терроризмга қарши операция ёки ҳарбий ҳолатни бузиш.

Бундан ташқари, депортацияни бошқа жазо тури билан алмаштириб бўлмайдиган жиноятлар рўйхати ҳам кенгайтирилди. Хусусан, унга гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ жиноятлар ҳам киритилди.

Давлат Думаси раиси Вячеслав Володин Россияга келганлар қонунга риоя қилиши, рус тилини билиши ва мамлакат маданияти ҳамда анъаналарини ҳурмат қилиши кераклигини таъкидлади. Ушбу чоралар жамоат хавфсизлигини ошириш ва миграция соҳасида тартиб ўрнатишга қаратилгани айтилмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.