Маҳаллий

Россия агрохолдинги Ўзбекистонга ҳар йили 7 минг бош сигир импорт қилишни бошлаши мумкин

Россия агрохолдинги Ўзбекистонга ҳар йили 7 минг бош сигир импорт қилишни бошлаши мумкин

Москвада Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов ва «Степь» агрохолдинги Директорлар кенгаши раиси Али Узденов ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Томонлар Ўзбекистон агросаноат соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, жумладан, сут ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни муҳокама қилдилар.

Ўзбекистонга ҳар йили 7 минг бош голштин зотли наслдор йирик шохли қорамол олиб кириш ва уларни мамлакат ҳудудларидаги маҳаллаларда яшовчи оилаларга тақсимлаш таклиф этилди. Ушбу зотдаги сигирлар юқори маҳсулдорлиги билан ажралиб туради ва айрим ҳолларда кунига 40 литрдан ортиқ сут беради.

Ушбу лойиҳа оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли учун барқарор даромад манбаларини яратиш ва оилаларни камбағалликдан чиқаришга кўмаклашиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, учрашув иштирокчилари жорий йилда Россияда ғалла ҳосили юқори бўлгани фонида Каспий денгизи орқали Ўзбекистонга 500 минг тонна буғдой етказиб бериш имкониятларини ҳам муҳокама қилдилар.

Хусусан, Астрахан ва Махачқалъа портларидан фойдаланган ҳолда логистика йўналишларини ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.