Россияликлар кузда Ўзбекистонга авиачипталарни оммавий харид қила бошлади
Ўзбекистон кузда авиачипта бронлари улушининг ўсиши бўйича етакчига айланди.

Россиялик сайёҳлар 2026-йилнинг куз мавсуми учун Ўзбекистонга авиачипталарни фаол равишда сотиб олишни бошладилар. Бу ҳақда "Туту" саёҳат хизмати маълумотлари "Лента" нашри таҳририятига тақдим этилган ҳисоботда қайд этилган.
Кузги авиачипта бандловлари улушининг ошиши бўйича Ўзбекистон етакчи ўринни эгаллаб, 5,2 фоизлик пунктга ўсишни кўрсатди. Иккинчи ўринни Туркия банд этган бўлса, ундан кейин Озарбайжон, Арманистон ва Грузия жойлашган. Шу билан бирга, Беларус ва Қозоғистонга авиачипта бандловлари улушида пасайиш кузатилган.
2026-йилнинг кузида меҳмонхоналар учун тўловлар сони бўйича энг катта ўсиш Хитойда қайд этилди (4,2 фоизлик пунктга ўсиш). Иккинчи ўринда эса 3,2 фоизлик натижа билан Ўзбекистон турибди. Бироқ, меҳмонхоналарни банд қилиш сони бўйича, 2025-йилдагидек, Беларус, Абхазия ва Туркия етакчиликни сақлаб қолмоқда.

