Спорт

Роналду захирада қолди, Германия ўйинида сенсация. Кун ўйинлари

Миллатлар лигасида 2-тур учрашувлари старт олди. Миллий жамоаларда жароҳатлар тўхтамаяпти.

Роналду захирада қолди, Германия ўйинида сенсация. Кун ўйинлари

Португалия Роналдусиз ғалаба қозонди

Норвегия – Португалия 1:2

Жоау Феликс, 17 (0:1). Ҳоланд, 51 (1:1). Рамуш, 54 (1:2)

Португалия сафарда Норвегияни мағлуб этди. Бу учрашувда ҳамма Роналду ва Ҳоланд тўқнашувини кутганди, бироқ португалларнинг янги бош мураббийи Жоржи Жезуш Криштиану Роналдуни захирада қолдирди. Унинг ўрнига асосий таркибда майдонга тушган Гонсалу Рамуш эса ғалаба голини киритди.

Португаллар 17-дақиқада ҳисобни очишди: Жоау Феликс жарима майдони ташқарисида Педру Нетудан тўпни қабул қилиб олди ва тахминан 16 метр масофадан қайтариб бўлмас зарба йўллади. Шундан кейин Ҳоланд жуда қулай вазиятда турган бўлса-да, Эдегорнинг ажойиб пасидан фойдалана олмади.

Бир нечта хатолардан сўнг Эрлинг барибир ўз мақсадига етди ва 51-дақиқада жарима зарбасидан кейин ҳисобни тенглаштирди. Ҳоланд кетма-кет еттинчи ўйинда гол урмоқда. «Сити» форварди жорий мавсумда клуб ва миллий терма жамоа сафидаги 9 ўйинда урган голлари сонини 10 тага етказди.

Аммо португаллар барибир ғалабани қўлга киритишди — ҳисоб тенглашганидан кўп ўтмай мезбонлар дарвозабони Эрян Нюланд қўпол хатога йўл қўйди. У тўпни Рамушга топшириб қўйди, Роналдунинг рақиби эса техник ижро билан тўпни дарвозабон устидан ошириб ташлади.

Рамуш шу куни дубл қайд этиши мумкин эди, бироқ унинг иккинчи голи офсайд сабаб бекор қилинди.

Ўйин охирида мезбонлар учун яна бир ёқимсиз ҳолат юз берди. Жамоа сардори, «Арсенал» футболчиси Мартин Эдегор ҳимоядан тўп билан чиқаётган пайтда «Сити»нинг собиқ футболчиси Бернарду Силва унинг оёқғига қасддан зарба берди, жабрланувчи ўйинни оқсоқланганча давом эттирди, аммо бошқа югура олмади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.