Жаҳонгир Ўрозов Роналду ҳақида: “Ундан доим яхши ҳид келишини сезмадим”

Жаҳонгир Ўрозов Роналду ҳақида: “Ундан доим яхши ҳид келишини сезмадим”
Қозоннинг “Рубин” клуби ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Жаҳонгир Ўрозов ЖЧ-2026 саралаш босқичида Португалия терма жамоасига қарши ўйин ҳамда Криштиану Роналду ҳақидаги таассуротлари билан бўлишди.
Ўзбекистонлик футболчи португалиялик юлдузни биринчи марта кўрганида қандай фикрга боргани ҳақидаги саволга қуйидагича жавоб берди:
“У ўз касбининг устаси, ҳақиқий машина. Лекин ундан доим хушбўй ҳид келиб туришини сезмадим”, — деди Ўрозов.
Шунингдек, футболчи Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралашидаги муваффақияциз иштироки ва бош мураббий Фабио Каннаваро ҳақида ҳам ўз фикрларини билдирди:
“Барча ўйинларда мағлуб бўлганимизда Каннаваронинг айби йўқ. Шунчаки, ўзимизга бўлган ишонч етишмади, кучли ҳаяжон бор эди”, — дея таъкидлади ҳимоячи.
Маълумот учун, Жаҳон чемпионатининг саралаш босқичида Ўзбекистон терма жамоаси Португалияга 0:5 ҳисобида ютқазган, учрашувда Роналду иккита гол урган эди.

