Роналду икки ярим йил иçида илк бор ҳет-трикка эриşди
Тарихий натижага яна 15 гол қолди. Унинг кейинги öйини Тоşкентда «Пахтакор»га қарşи бöлиşи кутилмоқда.

Роналду икки ярим йил ичида илк бор ҳет-трикка эришди
«Ан-Наср» - «Ал-Холуд» - 5:3 (2:2)
Домингес, 16 – 0:1. Анжело, 24 – 1:1. Мане, 38 – 2:1. Эссомба, 45+2 – 2:2. Роналду, 66 – 3:2. Роналду, 72 – 4:2. Роналду, 81 – 5:2. Домингес (пеналтидан), 90+4 – 5:3.
Криşтиану Роналду фаолиятидаги 1000-гол сари яқинлашишда давом этмоқда. Португалиялик ҳужумчи 30-октабрга ўтар кечаси Саудия Арабистони чемпионатининг навбатдаги турида «Ан-Наср» сафида «Ал-Холуд»га қарши ўйинда (5:3) ҳет-трик қайд этди.
«Ал-Холуд» билан учрашув Роналду учун омадсиз бошланган эди. 41 ёшли форвард биринчи бўлимнинг ўзида рақиб дарвозасини икки марта ишғол қилди, бироқ ҳар икки гол офсайд сабаб бекор қилинди. «Ан-Наср» ҳам жиддий қаршиликка дуч келди: меҳмонлар 16-дақиқада Жулиен Домингеснинг голи билан ҳисобни очди. Анжело ва Садио Мане ўз голлари билан мезбонларни олдинга олиб чиқди, аммо танаффус арафасида Лоик Эссомба мувозанатни тиклади — 2:2.
Иккинчи бўлимда эса Криşтиану саҳнага чиқди. 66-дақиқада Жоау Фелиш жарима майдонига ёриб кирди ва тўпни ерлатиб, амалда бўш дарвоза қаршисида турган ватандошига етказди. Орадан бироз вақт ўтиб, шу ҳужум тандеми яна иш берди: Феликс бу сафар тўпни ҳаводан оширди, Роналду иккинчи қаватда устун келиб, бўш дарвозани ишғол этди.
81-дақиқада у ўйиндаги учинчи голини ҳам уришга муваффақ бўлди. Тезкор қарши ҳужумда Мане яккама-якка вазиятга чиқиб борди, аммо зарба бериш ўрнига янада қулайроқ ҳолатда турган жамоадошига пас берди. Криşтиану тўпни ҳимоячилар орасидан ўтказиб, аниқ зарба йўллади. Ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда Домингес пеналтини аниқ ижро этди ва якуний ҳисобни ўрнатди — 5:3.
Роналду учун бу фаолиятидаги 67-ҳет-трик бўлди: у клублар сафида 57 ўйинда учта гол урган, яна ўнта ҳет-трик Португалия миллий жамоасидаги фаолиятига тўғри келади. Бунгача у бир ўйинда уч бор гол уриши 2024-йил майида «Ал-Ваҳда»га қарши ўйинда кузатилганди (6:0).
Шу куни Фелиш ҳам юқори даражадаги ўйин намойиш этди. 26 ёшли яримҳимоячи тўртта голга ассистентлик қилди: иккитаси Роналдуга, Анжело ва Манега биттадан. Жоау жорий мавсумдаги ўнта ўйинда жами уч гол уриб, етти голли узатма муаллифи бўлган.

