Спорт

Роналдунинг голи “Ан-Насср”га ғалаба келтирди

Роналду голи "Ан-Насср"га г'алаба келтирди

Саудия Пролигасининг 2026/2027-йилги мавсумининг 4-турида "Ан-Насср" ва "Ат-Таавун" жамоалари о'ртасидаги баҳс якунланди. Риёддаги "Ал-Аввал Парк" стадионида бо'либ о'тган о'йин мезбонларнинг 2:1 ҳисобидаги г'алабаси билан якунланди.

Учрашувнинг 11-дақиқасида "Ат-Таавун" ҳимоячиси Бассам ал-Ҳурайжи ҳисобни очди. Биринчи бо'лимга қо'шиб берилган вақтда "Ан-Насср" яримҳимоячиси Саму Коста ҳисобни тенглаштирди. 50-дақиқада риёдликлар сардори Криштиану Роналду мезбонларга г'алаба келтирган голни урди.

Айни пайтда португалиялик ҳужумчи клублар миқёсида 832 та, миллий терма жамоа сафида эса 146 та, умумий ҳисобда эса 978 та гол урган.

Роналду 2023-йилнинг январидан буён "Ан-Насср" таркибида то'п тепмоқда. 41 ёшли футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2027-йил ёзигача мо'лжалланган. Трансфермаркт порталидаги ма'лумотларга ко'ра, футболчининг бозор қиймати 10 миллион еврони ташкил этади.

Саудия чемпионатидаги то'рт учрашувдан со'нг "Ан-Насср" 12 очко жамг'ариб, турнир жадвалида биринчи о'ринда бормоқда. "Ат-Таавун" эса 2 очко билан 15-о'ринни эгаллаб турибди.

Кейинги турда "Ан-Насср" 5-сентябр куни "Ал-Иттиҳод"га қарши, "Ат-Таавун" эса шу куни "Ал-Фатеҳ"га қарши майдонга тушади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.