Ресторан ва меҳмонхоналарга кассада маркировкани сканерлаш талаб этилмайди
2026 йил 1 сентябрдан Ўзбекистонда меҳмонхоналар ва умумий овқатланиш корхоналари учун товарларни рақамли маркировка қилишнинг соддалаштирилган тартиби амал қила бошлади. Президент Фармонига (27.08.2026 йилдаги ПФ-175-сон) мувофиқ, ушбу муассасалар томонидан сотиб олинган тамаки маҳсулотлари, пиво, ичимлик суви ва салқин ичимликлар дарҳол якуний истеъмол учун муомаладан чиқарилган деб эътироф этилади. Бу бизнесни маҳсулотни тақдим этишда маркировкани қайта сканерлаш мажбуриятидан озод қилади […]

Ресторан ва меҳмонхоналарга кассада маркировкани сканерлаш талаб этилмайди
2026 йил 1 сентябрдан Ўзбекистонда меҳмонхоналар ва умумий овқатланиш корхоналари учун товарларни рақамли маркировкалашнинг соддалаштирилган тартиби кучга кирди.
Президент Фармонига (27.08.2026 йилдаги ПФ-175-сон) мувофиқ, ушбу муассасалар томонидан сотиб олинган тамаки маҳсулотлари, пиво, ичимлик суви ва салқин ичимликлар якуний истеъмол учун муомаладан чиқарилган деб ҳисобланади. Бу тадбиркорларни меҳмонларга хизмат кўрсатишда маркировкани қайта сканерлаш ва уни фискал чекларда кўрсатиш мажбуриятидан озод қилади.
Бугунги кунга келиб, солиқ хизматлари томонидан 2 255 та меҳмонхона ва 11 016 та умумий овқатланиш корхонаси учун маркировкаланган маҳсулотлар қолдиқларини ҳисобдан чиқариш тартиби амалга оширилди.

