Дунё

Реперлар Фаластинни қўллади, ҳусийчилар мувозанатни ўзгартирмоқда – ҳафта дайжести

Ҳафта давомида Россияда уруш давридаги илк парламент сайлови бошланди, Зеленский қўшни давлатлар билан янги иттифоқ тузилганини эълон қилди. Яман ҳусийчилари атрофидаги вазият жиддий тус олди. Америка Россияга қарши «жаҳаннам санксиялари» эълон қилди. Қуйида ҳафтанинг шу ва бошқа муҳим воқеаларини ёдга оламиз.

Реперлар Фаластинни қўллаб-қувватлади, ҳусийчилар эса мувозанатни ўзгартирмоқда – ҳафта дайжести

Россияда уруш давридаги биринчи парламент сайлови бўлиб ўтмоқда. 18-сентабр куни бошланган овоз бериш бугун, 20-сентабр куни якунланади. Уруш пайтида Россияда президентлик сайлови ўтказилган эди, бироқ парламент урушдан олдинги мандат билан ишлаётган эди. Давлат думаси ИХ чақириғи учун сайловларда россияликлар 450 депутатни танлайди. Бундан ташқари, мамлакатнинг 11 ҳудудида маҳаллий раҳбарлар ҳам сайланмоқда. Украина билан чегарадош Белгород, Брянск каби областларда, шунингдек, ўзбекистонликлар учун қизиқ бўлган Чеченистонда ҳам ҳудудий раҳбарлик учун сайловлар бўлиб ўтмоқда.

Бу сафар Россия мухолифати сайлов арафасида ниҳоят бирлашишга муваффақ бўлди. Ҳозир россияликлар орасида энг машҳур сиёсатчи ҳисобланган Максим Кац марҳум мухолифат етакчиси Алексей Навалнийнинг беваси Юлия Навалная билан бирга овоз бериш тавсия этилган номзодлар рўйхатини эълон қилди. Бу гал мухолифат ҳукмрон «Единая Россия»нинг энг кучли рақибларига овоз беришга чақирди.

Урушга қарши ягона партия бўлган «Яблоко» сайловдан четлатилган эди, аммо партиянинг айрим номзодлари сайловларда қатнашмоқда. Урушга қарши россияликлар айнан уларга овоз бериши кутилмоқда. «Яблоко» сайловнинг биринчи кунидан кейин партия кузатувчилари оммавий равишда участкаларга қўйилмагани ҳақида хабар берди. Сайлов натижаларига алоҳида тўхталамиз.

Украина президенти Володимир Зеленский янги ҳамкорлик ташкилоти – «Карпат саккизлиги» (С8) тузилганини маълум қилди. Унга Украина, Руминия, Сербия, Полша, Словакия, Чехия, Австрия ва Можаристон киради. Иштирокчилар хавфсизлик, энергетика, логистика ва трансчегаравий иқтисодий йўналишларда ҳамкорлик қилиши кутилмоқда. Ташкилотнинг илк йиғилиши Украинанинг Ивано-Франкивск вилоятида ўтказилди ва унда Полша, Сербия ҳамда Руминия лидерлари қатнашди.

Индонезияда улкан паромнинг чўкиши катта шов-шувга сабаб бўлди. Паром Ява денгизида ҳалокатга учраб, 30 метр чуқурликка чўкиб кетган. Бортдаги 243 кишидан 108 нафари омон қолгани аниқланган, қолганлари ҳануз қидирилмоқда. Шунингдек, паромда 89 та машина ҳам бўлган.

Кема 20 соатлик йўлга чиққан пайтда тўлқинлар орасида қолиб, мувозанатини йўқотган. Капитан кема оғаётганини билдирган сигнал юборган, бироқ кейинроқ экипаж билан алоқа узилган. Паром манзилга 148 км қолганида ағдарилган. Экипаж аъзоларидан бирининг айтишича, ҳаммаси жуда тез содир бўлган, кема 5 дақиқа ичида чўкиб кетган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.