Дунё

Россияда парламент сайловлари бошланди

Россияда 18-сентабр куни Давлат думаси депутатларини сайлаш учун уч кунлик овоз бериш бошланди. Сайлов участкалари дастлаб Камчатка ва Чукоткада очилди, овоз бериш 20-сентабрга қадар давом этади.

Россияда парламент сайловлари бошланди

Россияда 18-сентабр, жума куни соат 08:00 дан Давлат думасига сайловлар расман старт олди. Мамлакат ҳудудлари орасидаги вақт тафовути сабаб биринчи бўлиб Камчатка ва Чукоткадаги сайлов участкалари иш бошлади.

Овоз бериш уч кун — 18, 19 ва 20-сентабр кунлари давом этади. Ҳудудлардаги сайлов участкалари маҳаллий вақт билан соат 20:00 гача фаолият юритади.

Давлат думасининг янги чақириқдаги 450 депутати аралаш сайлов тизими асосида сайланади. Уларнинг ярми — 225 депутат бир мандатли сайлов округларида, яъни сайловчилар муайян номзодга овоз бериш орқали сайланади. Қолган 225 ўрин эса партиялар рўйхати бўйича овоз бериш натижаларига кўра тақсимланади.

ДВ маълумотига кўра, партия рўйхати бўйича сайловда 10 та партия қатнашмоқда. «Яблоко» партияси эса аввалроқ расмий сабаблар билан партиявий рўйхат бўйича сайловдан четлатилган. Шу билан бирга, партиянинг айрим вакиллари бир қатор ҳудудларда бир мандатли округлардан номзод сифатида иштирок этмоқда.

Украинанинг Россия назоратидаги ҳудудларида ҳам овоз бериш ўтказилди

Россияда аввалги Давлат думаси сайловлари 2021-йилда бўлиб ўтган эди. 2026-йилги сайлов жараёни доирасида Россия Украинанинг ўзи назорат қилаётган ҳудудларида ҳам овоз беришни ташкил этди. Украина ва халқаро ҳамжамиятнинг катта қисми бу ҳудудларни Россия таркиби сифатида тан олмайди.

Россиянинг Украинага қарши урушида қатнашган ҳарбийлар, шунингдек, Россия назоратидаги Украина ҳудудларида яшовчилар учун муддатидан олдин овоз бериш август ойи охиридан 17-сентабрга қадар ўтказилгани Россия расмий тузилмалари томонидан маълум қилинди.

ДВ келтирган кузатувчилар фикрича, мазкур ҳудудлардаги овоз бериш натижаларини мустақил текшириш имкониятлари чекланган. Хусусан, ҳудудий сайлов комиссиялари аъзолари ҳақидаги маълумотлар ва айрим сайлов участкалари манзиллари очиқ эълон қилинмагани, очиқ видеокузатув ташкил этилмагани қайд этилган.

Шунингдек, кўчма сайлов қутиларидан фойдаланишга рухсат берилган. Россия Марказий сайлов комиссияси маҳаллий комиссияларга зарурат туғилганда бюллетенларни жойида чоп этиш ҳамда овозлар санаб бўлингач, уларни дарҳол юқори турувчи сайлов органларига топширмаслик имконини бергани ҳам мақолада келтирилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.