Спорт

“Реал Мадрид” ёзги трансферлар бўйича якуний қарорни қабул қилди

“Реал Мадрид” ёзги трансферлар бўйича якуний қарорга келди.

“Реал Мадрид” ёзги трансфер ойнаси ёпилишидан аввал янги футболчи сотиб олмасликка қарор қилди.

Испаниялик журналист Хосе Феликс Диаснинг хабар беришича, Мадрид клуби ёзги трансферлар даврида бошқа келишувларни амалга оширмайди.

Аввалроқ “Реал Мадрид” ярим ҳимоя ва марказий ҳимоя чизиғини кучайтириши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Клуб яна бир яримҳимоячи ҳамда чап оёқда ўйнайдиган марказий ҳимоячи сотиб олиш вариантини кўриб чиққан. Ҳимояни кучайтириш учун “Интер” футболчиси Алессандро Бастони асосий номзодлардан бири сифатида тилга олинган.

Бироқ клуб бу икки позицияни ҳам янги футболчи билан кучайтирмайдиган бўлди.

“Реал Мадрид” ёзги трансферлар даврида бир қатор йирик битимларни амалга оширди. Улар орасида Марк Кукуреля, Иброҳима Конате, Бернарду Силва, Дензел Дюмфрис, Карлос Эспи ва Ян Диоманде бор.

Диоманде клуб тарихидаги энг қиммат трансферга айланди. Унинг трансфери бонуслар билан бирга 140 миллион еврогача етади.

Шунингдек, Мадрид клуби “Расинг”дан 19 ёшли яримҳимоячи Серхио Мартинесни ҳам таркибига қўшиб олди. Бироқ футболчи дастлаб клубнинг иккинчи жамоаси — “Кастиля” сафида фаолиятини давом эттириши кутилмоқда.

Шу билан бирга, трансфер ойнаси ёпилгунига қадар жамоани тарк этадиган футболчилар ҳам бўлиши мумкин. Эдуардо Камавингага Англия Премьер Лигаси клублари қизиқиш билдирмоқда, бироқ футболчи ҳозирча Мадридни тарк этиш ниятида эмас. Раул Асенсио эса сотувга қўйилган, аммо у ҳам Испания пойтахтида қолиши эҳтимоли мавжуд.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.