Диоманде “Реал” тарихидаги энг қиммат трансферга айланди — Мундо Депортиво

Диоманде "Реал" тарихидаги энг қиммат трансферга айланди – Мундо Депортиво
Мадриднинг "Реал" клуби Кот-д'Ивуар терма жамоаси футболчиси Ян Диоманде учун жами 230 миллион евро сарфлайди. Бу харажатларга футболчининг маоши ва солиқ то'ловлари ҳам киради. Бу ҳақда Мундо Депортиво нашри ма'лум қилди.
Трансфернинг о'зи "Реал"га 130 миллион еврога тушади. Шундан 105 миллион евро қат'ий белгиланган сумма бо'либ, қолган 25 миллион евро турли бонуслар шаклида то'ланади.
Клуб Диоманде билан 2033-йилнинг 30-июнига қадар мо'лжалланган етти йиллик шартнома имзолади. Футболчи "Реал"да солиқларни ҳисобга олмаганда, йилига тахминан 7 миллион евро соф маош олади. Етти йил давомида унинг маоши учун клуб г'азнасидан жами 98 миллион евро то'ланади. Э'тиборлиси, ушбу сумманинг тенг ярми, я'ни 49 миллион евроси то'г'ридан-то'г'ри солиқ хизматига ё'налтирилади.
Шу тариқа, "Реал"нинг ушбу келишув учун қиладиган жами харажатлари қарийб 230 миллион еврога етади. Бу эса ушбу харидни Мадрид клуби тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айлантирмоқда.

