Спорт

«Реал» «эл-класико» олдидан дарвозабонидан айрилди

Тибо Куртуа гриппга çалинган. Унинг öрнига жамоа қайдномасига 19 ёşли украиналик дарвозабон Иля Волоşин киритилган.

«Реал» «эл-класико» олдидан дарвозабонидан айрилди

«Реал» Мадрид ва Белгия миллий терма жамоаси дарвозабони Тибо Куртуа Испания чемпионатининг 10-туридан ўрин олган «Барселона» клубига қарши учрашувни ўтказиб юборади.

Хабарда айтилишича, дарвозабон ўйин олдидан гриппга чалинган.

Унинг ўрнига жамоа қайдномасига 19 ёшли украиналик дарвозабон Иля Волоşин киритилган.

«Барселона» ва «Реал» ўртасидаги учрашув 26-октабр куни «Спотифай Камп Ноу» стадионида бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан тунги соат 01:00 да бошланади.

Айни пайтда «Барселона» 9 ўйиндан сўнг 27 очко тўплаб, чемпионат турнир жадвалини бошқариб бормоқда. «Реал» эса 21 жамғарган ҳолда 3-ўринда жойлашган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.