Спорт

Ҳанси Флик Моуринё ҳамда “Реал” ҳақида гапиришни истамади

Ҳанси Флик Моуринё ва "Реал" ҳақида гапиришдан бош тортди

"Барселона" бош мураббийи Ҳанси-Дитер Флик Испания Ла Лигасининг 2-туридан о'рин олган "Элче"га қарши о'йин олдидан Жозе Моуринёнинг "Реал" бошқарувига келиши борасидаги саволга жавоб беришни хоҳламади.

"Сиз "Барселона"да ишлаётган уч мавсум давомида "Реал"ни Карло Анчелотти, Хаби Алонсо ва Алваро Арбелоа каби мутахассислар бошқарди. Энди эса сизга рақобатчи сифатида жамоага Жозе Моуринё келди. Унинг қо'л остидаги "Реал"дан бу мавсум нималарни кутяпсиз?" деган саволга Флик шундай жавоб берди:

"Эртага биз "Реал" билан о'йнамаймиз-ку, то'г'рими? Яхшиси, мендан "Элче" ҳақида со'ранг", деди Флик.

Ма'лумот учун, "Элче" ҳамда "Барселона" о'ртасидаги учрашув Тошкент вақти билан 24-августга о'тар кечаси соат 00:30 да бошланади. Ла Лиганинг 10-туридан о'рин олган мавсумдаги илк "Эл-Класико" эса 25-октябр кунига белгиланган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.