Спорт

“Реал” ва “Барселона” 2027-йилда Ҳоландни Испанияга олиб келишни режалаштирмоқда — ТЕАМталк

“Реал” ва “Барселона” 2027-йилда Ҳоландни Испанияга олиб келишни режалаштирмоқда — ТЕАМталк

Испаниянинг икки йирик клуби — “Барселона” ва “Реал Мадрид” 2027-йилда “Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Ҳоландни ўз сафига қўшиб олиш имкониятларини ўрганмоқда.

Норвегиялик форвард 2025-йил бошида “шаҳарликлар” билан 9 йиллик шартнома имзолаган эди. Ўша пайтда клуб аввалги келишувдаги барча товон пуллари, яъни сотиб олиш бандлари бекор қилинганини маълум қилган. Шунга қарамай, испан нашрларига кўра, Ҳоланд шартномасида Испанияга кўчиб ўтиш учун айрим имкониятлар ҳануз сақланиб қолган. Бундан ташқари, “Сити” раҳбарияти агар 25 ёшли футболчи ўз хоҳиши билан янги жамоага ўтишни истаса, клуб унинг кетишига кескин қаршилик қилмасдан, вазиятни тўғри баҳолашга ваъда берган.

Хулиан Алварес трансферини амалга оширолмаган “Барселона” узоқ йиллардан бери Ҳоландни ўз сафига қўшишни мақсад қилиб келади. Каталонияликлар 2027-йилгача 100 мингдан ортиқ мухлисга мўлжалланган янги “Камп Ноу” стадионини тўлиқ ишга тушириб, ундан тушадиган катта даромадлар ҳисобига ушбу трансферни амалга оширмоқчи. “Реал” ҳам вазиятни синчиклаб кузатмоқда, бироқ уларнинг ҳужум чизиғида Килиан Мбаппе борлиги сабабли, Ҳоланднинг жамоа тактик схемасига ва молиявий ҳолатига қанчалик мос келиши ҳозирча савол остида қолмоқда.

Маълумот учун, Эрлинг Ҳоланд 2022-йилдан бери “шаҳарликлар” шарафини ҳимоя қилиб келади. У клуб сафида жами 204 та учрашувда майдонга тушиб, 168 та гол ва 30 та ассист қайд этган. Трансфермаркт портали ҳужумчининг бозор қийматини 220 миллион еврога баҳолаган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.