Маҳаллий

Рақобат қўмитаси маҳаллий авиарейслар кечикканда йўловчиларга компенсация тўланиши ҳолатларини ўрганмоқда

Авиакомпаниялар устидан шикоятлар бир йилда 4 баробарга ошди. Одамлар рейсларнинг соатлаб кечикиши, ўз вақтида аниқ маълумот берилмаслиги ва хизмат сифатидан норози. Рақобат қўмитаси маҳаллий авиарейслар ташувчининг айби билан кечикканда йўловчиларга компенсация тўланиши ҳолатларини ўрганмоқда. Шикояти бор истеъмолчилар қўмитага мурожаат қилиши сўралмоқда.

Рақобат қўмитаси маҳаллий авиарейслар кечикканида йўловчиларга компенсация берилиши ҳолатларини текширмоқда

“Таҳлилларга кўра, айрим ҳолларда ташувчининг айби билан кечиккан рейслар учун йўловчиларга компенсация ёки муқобил ечим таклиф этилмаган. Бу эса фуқароларнинг вақти, маблағи ва режаларига жиддий таъсир кўрсатмоқда.

Қўмита маҳаллий авиарейслар ташувчининг айби билан кечикканда йўловчиларга компенсация тўланиши ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларига риоя этилиши ҳолатларини очиқ манбалар асосида ўрганмоқда.

Юқоридагиларга кўра, авиакомпаниялардан рақамли платформаларидаги ахборотларни тўлиқ тақдим этиш ва қонунчиликка мувофиқлаштиришларини, фуқаролардан эса ушбу соҳадаги ўз таклиф ва эътирозлари юзасидан Рақобат қўмитасига мурожаат этишларини сўраймиз”, – дейилади расмий баёнотда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.