Рамзан Қодиров чеченларни соқолларини қисқартиришга чақирди

Рамзан Қодиров чеченларни соқолларини қисқартиришга чақирди
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров хавфсизлик идоралари раҳбарлари билан бўлган учрашувда республикадаги эркакларни узун соқол қўйиш ва калта шим кийишни одатга айлантирмасликка чақирди. У ёшлар айнан шу ҳолатга эргашаётганини таъкидлади.
“Улар узун соқол ва шимларни шимариб олишни тушунарсиз бир урфга айлантириб олди. Ёш авлод эса уларга тақлид қилишни бошламоқда. Менинг уларга мурожаатим шуки, соқолларингизни қисқартиринг ва динга мувофиқ равишда ўстиринг”, деди Қодиров.
Қодиров, шунингдек, эркаклар соқолларни “ғалати урф”га айлантириб юборганидан шикоят қилди. Унинг айтишича, бундай кишилар масжидларга бормайди. Улар кўчаларда кечаси-ю кундузи санғиб юради ва ёшларнинг фикрини чалғитади.
Шу билан бирга, минтақа раҳбари айрим аёллар ҳам кийинишда араб услубини қабул қилиб, юзларини паранжи билан тўлиқ бекитаётганини қайд этди. У аёлларни миллий анъаналарга мос равишда кийинишга чақирди.
“Уларни ҳам арабча кийиниш услубини қабул қилмасдан, исломга мувофиқ кийинишга ундаш керак. Бу ерда ҳеч қачон бурқа кийилмаган”, дея қўшимча қилди у.
Таъкидланишича, у урушни қўллаб-қувватлаши ҳақидаги оммавий баёнотларига қарамай, аслида Кремлнинг Украинадаги манфаатларига қўшилмайди. Шунингдек, Қодиров аслида вазиятни жуда яхши тушуниши ва “рус дунёси” учун ўз одамларини қурбон қилиш истагида эмаслигини билдирилган.

