Тўқаев қозоғистонликларни қучоқлашиш ва ўпишишни анъанавий этикага алмаштиришга чақирди

Тўқаев қозоғистонликларни қучоқлашиш ва ўпишиш ўрнига анъанавий одоб-ахлоқ қоидаларига амал қилишга чақирди
Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев эркакларнинг қучоқлашишини танқид қилиб, миллий одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этишга ундади. Президент бу ҳақда янги бир палатали парламент – Қурултойга ўтказилган сайловда овоз берганидан сўнг журналистларга маълум қилди.
Давлат раҳбари учрашганда эркакларнинг қучоқлашиб, ўпишиш одатини қоралаб, буни қозоқ урф-одатларига зид деб атади.
“Эркакларнинг бир-бири билан қучоқлашиб, ўпишиши, аёлларнинг эркакларни, эркакларнинг эса аёлларни ўпиши тўғри эмас. Бу ҳеч қачон бизнинг урф-одатларимизга кирмаган”, деди у.
Президент, айниқса, ҳарбийлар ўртасидаги бундай ҳаракатларга алоҳида эътибор қаратди.
“Генераллар бир-бири билан қучоқлашишни бошламоқда. Бу нима аҳвол?”, деди Тўқаев.
Президент Иккинчи жаҳон урушида ғалаба қозонган маршалларни мисол қилиб келтирди ва уларни қучоқлашган ҳолда тасаввур қилиб бўлмаслигини қўшимча қилди. Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг таъкидлашича, эркаклар қўлини маҳкам қисиб кўришиши, жуда қувончли вазиятларда эса ўнг қўлини кўксига қўйиши керак.
“Эркаклар қўлини иссиқ котлета ёки шох-шабба узатгандек эмас, маҳкам қисиб кўришиши лозим”, деди Қозоғистон раҳбари.
Шунингдек, президент ёшлар ва катталар учун анъанавий мулоқот меъёрларини белгилаб берувчи янги одоб-ахлоқ кодексини ишлаб чиқиш ташаббусини илгари сурганини эълон қилди.

