Ракета ёрдамида учириладиган жанговар дрон Европада синовдан ўтказилди
Аирбус ва Кратос компаниялари У740 Валкйрие учувчисиз жанговар самолётининг биринчи парвозини ўтказди. Аппарат ракета тезлаштиргичи ёрдамида ҳавога кўтарилиб, турли баландликларда манёврлар бажарган ва соатига 960 километргача тезликка эришган.

Ракета ёрдамида учириладиган жанговар дрон Европада синовдан ўтказилди
Тҳе Вар Зоне хабарига кўра, Аирбус бу синов ҳақида 12-октабр куни маълум қилган. Парвоз Шимолий Европадаги номи ошкор этилмаган полигонда амалга оширилган.
Синов жараёнида аппаратга берилган вазифани парвознинг ўзида ўзгартириш имконияти ҳам текширилган. Аирбус маълумотига кўра, белгиланган барча мақсадларга эришилган.
У740 — АҚШнинг ХҚ-58А Валкйрие учувчисиз жанговар самолёти асосида ишлаб чиқилаётган Европа варианти. Германия ушбу лойиҳа доирасида жанговар қўллашга тайёр комплексни 2029-йилга бориб олишни режалаштирмоқда.
Кейинги босқичда аппаратга Аирбус ишлаб чиққан МАРС миссияни бошқариш тизимини ўрнатиш кўзда тутилган. У самолётнинг дастурий таъминоти ва жанговар вазифаларни бошқариш устидан Европа назоратини таъминлаши керак.
Ишлаб чиқувчилар режасига кўра, МАРС дронларга автоном ҳаракатланиш ва гуруҳ таркибида ўз ҳаракатларини мувофиқлаштириш имконини беради. Ҳозирча энг муҳим қарорларни қабул қилишда инсон иштироки сақланади.
Кратос яратган ХҚ-58А Валкйрие нисбатан кам харажатли жанговар платформа сифатида ишлаб чиқилган. Аирбус тайёр конструксияга ўз бошқарув тизимини мослаштириш орқали бутунлай янги самолёт яратилишини кутмасликни мақсад қилган.
У740ънинг муҳим хусусиятларидан бири — ракета тезлаштиргичи ёрдамида учирилишидир. Бу аппаратнинг одатий учиш-қўниш йўлакларига боғлиқлигини камайтиради.
Валкйриеънинг дастлабки конструксияси асосан парашют ёрдамида ерга қайтишга мўлжалланган. Янги вариантларида эса ракета тезлаштиргичи билан учиб, учиш-қўниш йўлагига қўниш имконияти пайдо бўлган.
Бундай ёндашув Германия ҳарбий-ҳаво кучларига авиацияни турли жойларга тарқатиб жойлаштириш ва тўлиқ аеродроми бўлмаган майдонлардан дрон учириш имконини бериши мумкин. Бу мавжуд аеродром инфратузилмаси ҳужум хавфи остида қолган шароитда ҳам аҳамиятли.

