Қуёш стансиялари ва трансформаторлар: Ўзбекистон Ўмон компанияси билан ҳамкорликни кенгайтирмоқчи
Президент Шавкат Мирзиёев 16-октабр куни Ўмоннинг Волтамп Энергй компанияси директорлар кенгаши раиси Саййид Айман ал-Бусайдийни қабул қилди. Учрашувда қуёш электр стансияларини қуриш ва юқори кучланишли трансформаторлар ишлаб чиқариш масалалари муҳокама қилинди.

Қуёш стансиялари ва трансформаторлар: Ўзбекистон Ўмон компанияси билан ҳамкорликни кенгайтиришни режалаштирмоқда
Президент матбуот хизмати маълумотига кўра, компания раҳбари Ёқилғи-энергетика тармоғидаги инвесторлар кенгашининг биринчи йиғилишида қатнашиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Суҳбат чоғида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинган.
Учрашув якунида Волтамп Энергй иштирокидаги амалдаги ва янги лойиҳаларни «йўл харитаси» асосида амалга оширишга келишиб олинган.

