Қурилиş молларидан озиқ-овқатгаçа: Ташкент ИНДЕХъда нархлар ҳамёнбопми?
2022-йилда иş боşлаган Ташкент ИНДЕХ 72 гектар майдонни эгаллайди. Бу ерда кийим-кеçак ва озиқ-овқат маҳсулотларидан тортиб, қурилиş материаллари, маиşий техника ҳамда автомобилларгаçа сотилади. Мажмуада савдо билан бирга иşлаб çиқариş ҳам йöлга қöйилган. Хöş, бу ердаги нархлар қанçалик қулай ва харид қилиşда нималарга эътибор бериş керак?

Қурилиш молларидан тортиб озиқ-овқатгача: Ташкент ИНДЕХъда нархлар ҳамёнбопми?
Kun.uz журналисти бозорни айланиб, тадбиркорлар ва харидорлар билан суҳбатлашди, маҳсулотлар нархлари билан танишди.
Одатда, харид рўйхати узайгани сайин бир жойдан иккинчи жойга қатнаш, нархларни солиштириш ва керакли маҳсулотни топиш кўпроқ вақт олади. Ташкент ИНДЕХ айнан шу жараённи бир ҳудудда ташкил этишга интилаётган савдо мажмуаларидан бири ҳисобланади.
72 гектар майдонни эгаллаган комплекс 2022-йилда иш бошлаган. Унинг ҳудудида савдо нуқталари билан бирга ишлаб чиқариш бинолари, омборлар, логистика инфратузилмаси, умумий овқатланиш шохобчалари ва бошқа хизмат кўрсатиш обьектлари ҳам мавжуд. Дастлабки лойиҳа 3 мингдан ортиқ дўкон ва 130 та ишлаб чиқариш майдонини ўз ичига олган. Бир сўз билан айтганда, Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида жойлашган мазкур мажмуа оддий савдо бозори эмас, балки харид, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш йўналишларини бирлаштирган йирик комплекс саналади.
Уй қуриш ёки таъмирлашда сантехника, электр жиҳозлари, эшиклар ва ёритиш ускуналарини харид қилиш учун бир нечта манзилга боришга тўғри келиши мумкин. Бу эса транспорт харажатларини оширади. Ташкент ИНДЕХъда қурилиш моллари ва уй жиҳозларини бир ҳудудда танлаш, нархларини эса солиштириш мумкин.
Кўрсатув давомида сув насоси 350 минг сўм, сантехника дазмоли 100 минг сўм, душ ва трап эса жами 400 минг сўмга харид қилинди. Уч дона керамик гранит учун 300 минг сўм сарфланди. Шунингдек, электр сув иситгич 1 миллион 350 минг сўм, иккита алюминий эшик 1 миллион 200 минг сўм, ётоқхона ва йўлак учун гиламлар жами 3 миллион сўмга олинди. Қандилнинг чегирмадаги нархи 1 миллион 850 минг сўмни ташкил этди. Келтирилган нархлар харид амалга оширилган вақтдаги қийматлардир. Улар маҳсулот модели, сифати ва сотув шартларига қараб фарқ қилиши мумкин.

