Дунё

Қозоğистонда болалар уçун оçилган уçта яşирин öқув маркази ёпилди

Қозоğистоннинг Атирау şаҳрида экстремистик гуруҳ фаолиятига алоқадорликда гумонланган 10 киşи уşланди. Мамлакат Миллий хавфсизлик қöмитасига кöра, болалар ва öсмирлар уçун таşкил этилган уçта яşирин öқув маркази фаолияти ҳам тöхтатилган.

Қозоğистонда болалар учун очилган учта яширин ўқув маркази ёпилди

Миллий хавфсизлик қўмитаси матбуот хизмати бу ҳақда 2-ноябр куни маълум қилди. Ушлаш тадбирлари 30-октабрда прокуратура органлари мувофиқлаштирувида, судгача бўлган тергов доирасида ўтказилган.

Тергов версиясига кўра, гумонланувчилар ҳудудда конституциявий тузум асосларини зўравонлик йўли билан ўзгартиришни режалаштирган.

Улар экстремистик гуруҳ тузиш, унга раҳбарлик қилиш ва фаолиятида иштирок этиш, шунингдек, терроризмни тарғиб қилиш ҳамда диний адоват қўзғатишда гумон қилинмоқда.

Қўмита маълумотларига кўра, гумонланувчиларнинг яшаш жойларида ўтказилган тинтувларда ўқотар қурол, гиёҳванд моддалар, диний буюмлар ва адабиётлар, шунингдек, бошқа ашёвий далиллар олиб қўйилган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар болалар ва ўсмирлар учун мўлжалланган учта яширин ўқув маркази фаолиятига ҳам чек қўйган. МХҚ бу марказлар тергов қилинаётган гуруҳ иштирокчилари томонидан ташкил этилганини билдирган. Уларда нималар ўқитилгани ҳақида хабарда маълумот берилмаган.

Идоранинг қайд этишича, ушланганларнинг айримлари аввал террорчилик ва бошқа жиноятлар учун судланган. Тергов манфаатлари сабабли ишнинг бошқа тафсилотлари ошкор қилинмаган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.