Дунё

Қозоғистон олимлари янги турдаги картошкани ихтиро қилди

Қозоғистонда янги турдаги картошка яратилди

Қозоғистонда “Айтхожин” номли янги маҳаллий картошка нави етиштирилди.

Мазкур нав юқори ҳосилдорлиги ҳамда бир қатор касалликларга чидамлилиги билан ажралиб туради. У Қозоғистон Мева-сабзавотчилик илмий-тадқиқот институти ва Мурат Айтхожин номидаги Молекуляр биология ва биокимё институти мутахассислари томонидан ҳамкорликда ишлаб чиқилган.

Тадқиқотчилар навни Қозоғистоннинг тупроқ-иқлим шароитларига мослашуви, юқори ҳосилдорлиги ва касалликларга чидамлилигини инобатга олган ҳолда яратган. Селексия жараёнида олимлар анъанавий усуллар билан бирга замонавий биотехнологик ва молекуляр-генетик технологиялардан фойдаланган. Лойиҳа картошкачилик, сабзавотчилик ва полизчиликни ривожлантиришга йўналтирилган.

Аввалроқ Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Азат Султонов аномал иссиқ ва беқарор об-ҳавога қарамай, мамлакатда картошка ва бошқа сабзавотлар тақчиллиги юзага келмаслигини айтганди. 2025-йилда эса мамлакатда сувни тежайдиган “Сир сулув” номли гуруч нави яратилганди. У тезроқ пишиб етилади ва шу сабабли камроқ сув талаб қилади.

Маълумот учун, Қозоғистон Ўзбекистонга энг кўп картошка етказиб берган давлат ҳисобланади. Ярим йил ичида 11 та давлатдан жами 421 918 тонна картошка экспорт қилинган бўлса, шунинг 337,9 тоннаси Қозоғистон ҳиссасига тўғри келади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.