Қозоғистонда юз берган ЙТҲда уч нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Қозоғистонда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида уч нафар Ўзбекистон фуқароси ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Хабарга кўра, 22-август куни эрталаб соат 06:47 да Қизилўрда вилоятининг Бирказан туманида, КАЗ06 давлат аҳамиятидаги “Қорабутак—Қизилорда—Чимкент” автомобил йўлининг 1831-1836-километрларида Нехиа-2 енгил автомобили ва “Камаз” юк машинаси тўқнашиб кетган.
Ушбу ЙТҲ натижасида Нехиа-2 автомобили ичида бўлган уч нафар Ўзбекистон фуқароси воқеа жойида вафот этган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги масъул вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ищи гуруҳ тузиб, ҳалок бўлганларнинг жасадларини ватанга олиб келиш ва уларнинг оила аъзоларига ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш бўйича барча зарур чораларни амалга оширмоқда.
“Ҳозирда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг масъул ходимлари қозоғистонлик ҳамкасблари билан доимий алоқада бўлиб, бахциз ҳодисанинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишларини олиб бормоқда”, — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 2023-йил декабр ойида Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида 32 нафар ўзбекистонлик бўлган автобус ағдарилиб кетган, аммо ҳеч ким жабрланмаган эди. 2024-йил сентябрида Қозоғистоннинг Чимкент вилоятида ўзбекистонликлар бўлган автомобил ЙТҲга учраган. Олмаота трассасининг йўл таъмирлаш ишлари олиб борилаётган қисмида Опел Вестра автомобили Тоёта Алпҳардъга бориб урилган ва енгил автомобил ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлган. Ўша йилнинг октябр ойида Қозоғистоннинг Манғистау вилоятидаги трассада ЖАС русумли автомобил йўл четидаги МАН юк машинаси билан тўқнашиши оқибатида олти нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган. Автомобилда жами 10 киши бўлган, тўрт нафар йўловчи касалхонага ётқизилган. Улар Россиядан Ўзбекистонга қайтаётган бўлган.

