Қозоғистонда уч ёшли қизча тишларини даволатганидан кейин комага тушди
Павлодарда уч ёшли қизча стоматолог қабулидан сўнг реанимацияга тушиб қолди. Яқинларининг сўзларига кўра, даволаш пайтида болада нафас олиш билан боғлиқ муаммолар юзага келган, бироқ шифокор муолажани тўхтатмаган. Ҳозирда қизча кома ҳолатида. Бу ҳақда Tengrinews хабар бермоқда. Қариндошларининг айтишича, стоматологик даволаниш вақтида қизчанинг аҳволи кескин ёмонлашган: унинг нигоҳи ўзгарган, нафас олишида муаммолар пайдо бўлган. […]

Қозоғистонда уч ёшли қизча тиш даволанишидан сўнг комага тушди
Павлодарда уч ёшли қизча стоматолог қабулидан сўнг реанимацияга тушди. Яқинларининг таъкидлашича, даволаш пайтида боланинг нафас олишида муаммолар бошланган, аммо шифокор муолажани тўхтатмаган. Ҳозирда қизча кома ҳолатида.
Яқинларининг сўзларига кўра, стоматологик даволаш пайтида қизчанинг аҳволи кескин ёмонлашган: нигоҳи ўзгарган, нафас олиши қийинлашган. Нимадир нотўғри кетаётганини пайқаган боланинг онаси шифокордан тез ёрдам чақиришни сўраган, бироқ, қизчанинг холаси таъкидлашича, стоматолог ҳаммаси ўтиб кетишини айтиб, даволашни давом эттирган.
Қариндошининг ижтимоий тармоқларда айтиб беришича, якунда тез ёрдамни қўшни хонадаги ҳамшира чақирган. Бу вақтга келиб бола аллақачон ҳушини йўқотган ва оғзидан кўпик кела бошлаган. Аёлнинг сўзларига кўра, стоматолог ҳеч қандай тиббий ёрдам кўрсатмаган.
Қариндоши, шунингдек, касалхонага кетиш йўлида қизчанинг юраги тўхтаб қолганини таъкидламоқда. Юракнинг иккинчи марта тўхташи аллақачон тиббиёт муассасасида юз берган.
Павлодар вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси боланинг аҳволи ўта оғир эканини тасдиқлади.
«2023 йилда туғилган қизча 21 октябрь куни шифохонага ўта оғир аҳволда келтирилган. У қабул бўлимини четлаб ўтиб, дарҳол реанимация бўлимига ётқизилган. Бола ўпкани сунъий шамоллатиш аппаратига уланган, интенсив терапия ўтказилмоқда», — дейилади муассаса хабарида.
Келгуси даволаш тактикасини белгилаш учун мутахассислар Миллий оналик ва болалик илмий маркази ҳамда Миллий илмий кардиохирургия маркази экспертлари билан телемедицина консультацияларини ўтказдилар.
Стоматология клиникаси юз берган ҳодисанинг барча тафсилотларини аниқлаш учун ички текширув ўтказилаётганини маълум қилди.
«Тиббий ёрдам сифати ва беморлар хавфсизлиги клиниканинг асосий устувор йўналишлари ҳисобланади. Барча муолажалар тиббий протоколларга қаътий мувофиқ ҳолда ўтказилади. Ҳозирда содир бўлган ҳодисанинг холис ҳолатлари ва сабабларини аниқлаш учун расмий текширув ўтказилмоқда», — деб хабар берди муассаса вакиллари.
Клиника, шунингдек, текширув якунлангунга қадар ходимларнинг айбдорлиги тўғрисида хулоса чиқаришга ҳали эрта эканини таъкидлади.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси маълумотларига кўра, юз берган ҳодиса тафсилотлари ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ўрганилмоқда. Текширув якунлари бўйича ҳуқуқий баҳо берилади. шунингдек, клиника давлат буюртмаси доирасида тиббий хизматлар кўрсатиши қайд этилади.
Ҳозирги вақтда қизча реанимацияда қолмоқда. Унинг аҳволи кескин ёмонлашгани ҳолатлари ва юз берган ҳодисанинг сабаблари аниқланмоқда.

