Қозоғистонда «Палов маркази»даги портлаш бўйича жиноят иши юзасидан ҳукм чиқарилди

Қозоғистонда «Палов маркази»даги портлаш бўйича жиноят иши юзасидан ҳукм эълон қилинди
Қозоғистонда Щучинск шаҳридаги «Палов маркази» кафесида февраль ойида содир бўлган, 12 киши ҳалок бўлган ва яна 11 киши жароҳатланган портлаш бўйича жиноят ишини кўриб чиқиш якунланди.
Ҳодиса 2026 йил 26 февралда юз берган. Кафеда газ портлаши содир бўлиб, ундан кейин ёнғин бошланган. Кейинчалик маълум бўлишича, воқеадан бир кун олдин муассасага иккита газ баллони олиб келинган, улардан бири рухсат этилган меъёрдан ортиқ тўлдирилган бўлган.
Суд аниқлашича, баллон иситиш радиатори яқинида жойлашган. Исиш натижасида унинг ичидаги босим ортиб кетган, оқибатда баллон девори ёрилиб кетган. Шундан сўнг портлаш ва ёнғин содир бўлган.
Тергов давомида, шунингдек, кафе эгаси ёнғин хавфсизлиги талабларини бузгани аниқланди. Муассасада қоидаларни бузган ҳолда сақланган газ баллонларидан фойдаланилган. Бундан ташқари, ходимлар газ ускуналаридан фойдаланиш бўйича зарур йўриқномадан ўтишмаган.
Газ қуйиш шохобчаси директорининг ҳам жавобгарлиги аниқланди. Суд у зарур ҳужжатлар, ускуналар ва назорат асбобларисиз, шунингдек, ўқитилган ходимларсиз маиший газ баллонларини тўлдиришга йўл қўйган деган хулосага келди.
Натижада уччала судланувчи ҳам айбдор деб топилди. Кафе эгаси ва газ қуйиш шохобчаси директорига етти йилдан, баллонларни етказиб берувчига эса олти йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Суд қарорлари ҳали қонуний кучга кирмаган.

