Қорақалпоғистонда 12 фоиз ставкада 300 млрд сўмлик кредит линияси ишга туширилади
Қорақалпоғистонда ишончли тадбиркорларга йиллик 12 фоиз ставкада кредитлар таклиф этилади. Ушбу мақсадлар учун 300 млрд сўмлик кредит линияси очилмоқда. Гап банклар олдидаги мажбуриятларини ўз вақтида бажариб келаётган тадбиркорлар ҳақида бормоқда. Сўнгги уч йилда ҳудуддаги 2 минг нафар тадбиркор 2,145 трлн сўмлик кредитларни ўз вақтида қайтарган. Эндиликда «Мижозни ўстириш» модели бўйича яна 30–40 минг кишига иш топиш ва даромадларини оширишга кўмаклашиш режалаштирилган. […]

Қорақалпоғистонда 12% ставкада 300 млрд сўмлик кредит линияси очилади
Қорақалпоғистонда ишончли тадбиркорларга йиллик 12% ставкада кредитлар таклиф этилади. Бунинг учун 300 млрд сўмлик кредит линияси очилмоқда.
Гап банклар олдидаги мажбуриятларини ўз вақтида бажариб келаётган тадбиркорлар ҳақида бормоқда. Сўнгги уч йилда ҳудуддаги 2 минг нафар тадбиркор 2,145 трлн сўмлик кредитларни ўз вақтида қайтарган.
Эндиликда «Мижозни ўстириш» модели бўйича яна 30–40 минг кишининг иш топишига ва даромадларини оширишига кўмаклашиш режалаштирилган. Бунинг учун банклар фаолият юритаётган бизнесни молиялаштиришни кенгайтиради.
Дастлаб кредитлар бўйича ставка 16% ни ташкил этади. Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси 4 фоиз пунктини компенсация қилиб беради, шу боис тадбиркорлар учун у 12% гача пасаяди.
Қолган саккизта банкка бир ой муддатда шунга ўхшаш кредит маҳсулотларини ишлаб чиқиш топширилди.

