Маҳаллий

Қоғозлардагина «ҳарбий хизматчилар»: беш киши сохта маълумотномалар орқали 428,8 млн сўмлик кредит расмийлаштирди

Фарғона вилоятининг Қува туманида расмий иш жойига эга бўлмаган беш нафар фуқаро 428,8 млн сўмлик кредит олган. Бунинг учун улар бандлик ва даромадлар тўғрисидаги сохта ҳужжатлардан фойдаланишган. Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар беришича, ҳужжатларда улар гўёки Миллий гвардиянинг ҳарбий қисмида хизмат қилиши кўрсатилган. Аслида эса улар у ерда расман ишлашмаган. Сохта […]

Фақат қоғоздаги «ҳарбий хизматчилар»: беш киши сохта маълумотномалар билан 428,8 млн сўмлик кредит расмийлаштирди

Фарғона вилоятининг Қува туманида расмий иш жойига эга бўлмаган беш киши 428,8 млн сўм миқдорида кредит олди. Бунинг учун улар иш билан таъминланганлик ва даромадлар тўғрисидаги сохта ҳужжатлардан фойдаланган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабарига кўра, ҳужжатларда улар гўёки Миллий гвардиянинг ҳарбий қисмида хизмат қилиши кўрсатилган. Аслида эса улар у ерда расман ишламаган.

Сохта меҳнат шартномалари ва иш ҳақи тўғрисидаги маълумотномалар тижорат банкининг Қува тумани филиалига тақдим этилган. Ушбу ҳужжатлар асосида уларга кредит ажратилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.